ТИББИЁТ ФАХРИЙЛАРИ УЧУН САЁҲАТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Туман Тиббиёт бирлашмаси маъмурияти ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан соҳада узоқ йиллардан бери фидокорона меҳнат қилиб келаётган фахрийлар учун тарихий масканлар ҳамда диққатга сазовор жойларга саёҳат ташкил этилди.
Шу йил 11 октябрь куни “Кексалар ҳафталиги” доирасида ташкил этилган ушбу саёҳат давомида меҳнат фахрийларининг маданий ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш мақсадида зиёратгоҳлар, театр ва музейларга ташриф буюришди.
Саёҳатчилар дастлаб тумандаги муқаддас қадамжолардан “Шайх Жалил бобо” зиёратгоҳини зиёрат қилишди. Шундан сўнг, Нукус шаҳридаги И.Савицкий номли санъат музейига ташриф буюриб, у ердаги кўплаб экспонатлар ва кўргазмалар билан танишишди. Бердақ номли театрда эса “Тумарис” спектаклини томоша қилишди.
Саёҳатдан катта таассуротлар билан қайтган фахрийлар мазмунли ҳордиқ чиқаришганини айтиб, ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
Ж. Явкашев, туман Тиббиёт бирлашмаси Фахрийлари кенгаши раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶