12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:09
Сиёсат 👁 417

Депутатлар жамият ҳаётида фаол иштирок этишмоқда

Депутатлар жамият ҳаётида фаол иштирок этишмоқда

Айни кунларда бутун мамлакатимиз бўйлаб пахта йиғим-терими қизғин давом этмоқда. Мавсум давомида теримчилар астойидил меҳнат қилиб, оилавий бюджетига ҳамда юртимиз иқтисодиёти ривожига ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

Пахта мавсуми давомида мажбурий меҳнатга ва болалар меҳнатига йўл қўймаслик, теримчилар учун қулай шарт-шароитлар яратилишига алоҳида аҳамият берилмоқда. Ҳар куни теримчилар учун дала бошида иссиқ овқат ва чой ташкил этилиб, терим пуллари ўз вақтида бериб борилмоқда. Шунингдек, илғор теримчилар сектор раҳбарлари, масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Amudaryotex” хорижий корхонаси масъуллари томонидан рағбатлантирилмоқда.

Кузнинг гоҳ иссиқ, гоҳ совуқ об-ҳавосига қарамасдан меҳнат қилаётган теримчиларга ёрдам бериш мақсадида кўнгилли равишда депутатлар, корхона-ташкилот масъуллари ҳам ҳашарлар ташкил этишмоқда.

Мана шундай ҳашарларнинг яна бири 7 октябрь куни Амударё туманининг Чойкўл овули ҳудудида жойлашган Арслан Махсудов раҳбарлик қилаётган фермер хўжалигининг пахта далаларида бўлиб ўтди.

Ҳашарда тумандан сайланган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сиёсий партияларнинг туман Кенгаши раҳбарлари иштирок этишди.

Далаларда оппоқ бўлиб очилган пахтани теришнинг ҳам ўзгача завқи бор. Пахта қут-барака рамзи, мўл даромад манбаидир. Буни чуқур англаган юртдошларимиз бугун далага ошиқишмоқда, пешона тери билан “оқ олтин” хирмонларининг юксалишига муносиб ҳисса қўшишмоқда.

Шу куни Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Хонимжон Ражабова, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Санобар Хўжамуратова ҳамда туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими қошида ташкил этилган “Бувижонлар мактаби”, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими қошида ташкил этилган “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари Хизир эли маҳалласи ҳудудида жойлашган 46-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 10-11 синф ўқувчи қизлари билан учрашиб, давра суҳбати ташкил этишди.

Давра суҳбатида туман “Баркамол авлод” болалар мактаби директори Хонимжон Ражабова қизларни уй-рўзғор ишларига ўргатиш, қизларнинг ота-она, ака-ука олдидаги вазифалари қандай бўлиши лозимлиги ҳақида ўз насиҳатларини бериб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Санобар Хўжамуратова эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 август кунги “Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик, инновацион техналогиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари” тўғрисидаги фармонининг мазмун-моҳиятини батафсил тушунтириб берди.

Давра суҳбати давомида сўзга чиққанлар бугуни кунда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, шарт-шароитлар ҳақида гапириб, ёшларни янада шижоат билан билим олишга, олға интилишга ундашди.

 Шунингдек, қизларга вақтдан унумли фойдаланиб, касб-ҳунар эгаллаш, Олий ўқув юртларига кириш учун астойидил ҳаракат қилишлари лозимлиги айтиб ўтилди. Давра суҳбати давомида ўқувчи қизлар сўзга чиқиб, учрашувдан олган таассуротлари ҳақида гапирдилар.

Шундан сўнг, масъуллар Хизир эли маҳалласида узоқ йиллар давомида ёш авлодга таълим ва тарбия бериб нафақага чиққан 5 нафар ўқитувчининг ҳолидан хабар олишди. Уларга эсдалик совғаларини топширишди.

Яқиндагина нишонланган Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами муносабати билан “Кексалар ҳафталиги” доирасида ўтказилган мазкур учрашувлар таълим фахрийларига катта қувонч бағишлади. Меҳмонлар фахрий ўқитувчиларнинг узоқ йиллар давомида қилган меҳнатларини эътироф этиб, бугун ҳам ёш авлод тарбиясида уларнинг панду насиҳатлари, ҳаётий йўл-йўриқлари муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.

Шунингдек, масъуллар Ражабов Омон фермер хўжалигининг пахта далаларида меҳнат қилаётган илғор теримчилар билан ҳам учрашиб, уларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Мазкур ҳудуддан сайланган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Санобар Хўжамуродова теримчилар билан мулоқот қилиб, юртимизда қишлоқ хўжалигига бозор механизмларининг жорий қилингани, пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил қилиш орқали фермерларнинг манфаатдорлиги ошгани, терим пулларининг кўпайганини таъкидлаб ўтди. Натижада мажбурий меҳнат, айниқса болалар меҳнатининг ҳар қандай шаклларига барҳам берилиб, аҳоли моддий манфаатдорлик учун пахта йиғим-теримида иштирок этаёгани эътироф этилди.

Депутатлар дала бошида теримчиларга иссиқ овқат ва чой ташкил этилиб, терим пуллари ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинаётганлигининг гувоҳи бўлдилар ҳамда илғор теримчларга эсдалик совғаларини топширдилар.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026