13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:13
Фан ва таълим 👁 345

Тошёплик ўқитувчи Президент фармонига кўра давлат мукофоти билан тақдирланди

Тошёплик ўқитувчи Президент фармонига кўра давлат мукофоти билан тақдирланди

Ҳеч эътибор берганмисиз, қилган эзгу ишлари учун кишини ота-онангга,  устозингга раҳмат, дея алқашади. Демак, барчамизнинг бу ҳаётдаги эзгу амалларимизда ота-онамиз қатори таълим-тарбия берган устозларимизнинг ҳам ҳиссаси бор.

Шу боисдан ҳам ким бўлмайлик, неча ёшга кирмайлик, устозларимизнинг ҳурматини жойига қўйишга интиламиз, яхши ишларимиз билан уларни қувонтиргимиз келади.

Тошёп овулида 1968 йилда туғилган Гулбаҳор Саидова машаққатини ҳис қилиб турса-да, ўқитувчиликдек шарафли касбни танлади. У шу мақсадда ўрта мактабни тугатгач, Тошкент давлат чет тиллари педагогика институтига ўқишга кирди ва француз тили ва миллий мактабларда рус тили ўқитувчиси мутахассислигига эга бўлди.

Гулбаҳор олийгоҳни тугатгач, ўзи таълим олган мактабида овулининг ҳаммаси таниш ва азиз болаларига француз тилидан сабоқ бера бошлади. Шундан бери орадан 32 йил вақт ўтди. Неча саф болалар мактабга қабул қилиниб, ҳаётга учирма бўлди. Муаллима уларнинг турли мутахассислик, касб-корли бўлишида ҳиссаси улкан эканлигини қалбан ҳис қилади, қувонади. У ўз фанини ўқувчиларга чуқурроқ сингдириш учун астойдил интилди, ўзи ҳам ўқиб-ўрганишдан чарчамади. Машғулотларига ўқувчилар диққат-эътиборини жалб қилиш учун янги-янги дарс услубларини қўллади. Натижада ўқувчилари турли синовларда, фан олимпиадаларида муваффақиятли иштирок этиб, устози юзини ёруғ қилди.

Гулбаҳор Саидова ўз касбига меҳри, дарс ўтишдаги ўзига хос маҳорати, чуқур билими туфайли олий тоифали ўқитувчи, Қорақалпоғистон Халқ таълими аълочиси бўлди. 2011 йилда мамлакатимизнинг бир гуруҳ маҳоратли ва иқтидорли француз тили ўқитувчилари қаторида Франциянинг Руая шаҳрида бир ойлик малака ошириш курсида ўқиб қайтди. Бу унинг ўқитувчилик фаолиятида ўзига хос ёрқин давр бўлди. Француз тилида, шу тил ватанида шу тилда жуда равон гапириши, сўзларни эркин талаффуз қила олиши у ердаги ўқитувчиларни ҳам бефарқ қолдирмади.

Франциядан Гулбаҳор Саидова янада юксак орзулар билан қайтди ва фаолиятини давом эттирди. Унинг ўқиб, олий маълумотли бўлиб, турли соҳаларда ишлаётган шогирдлари бисёр айримлари ўзи билан шу мактабда бирга ишлайди.

Касб машаққати-ю оила ташвишларини баравар енгиб, турмуш ўртоғи Комилжон Юсупов билан аҳилликда фарзандлари ҳам Камронбек, Қаюмжон, Маржоналарни ҳам муносиб инсонлар қилиб вояга етказишмоқда. Оила тўнғичи олийгоҳ талабаси. Қаюмжон ҳам ўқиш ниятида, Маржона ҳали мактаб ўқувчиси.

Яқинда Гулбаҳор Саидованинг ҳаётида унутилмас воқеа бўлди: 1 октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни муносабати билан Президент Фармонига кўра II Даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан тақдирланди.

- Бу эътироф менга янада самарали ишлашга рағбат берди, - дейди қувониб қаҳрамоним.

Чиндан-да умр бўйи эзгу ниятлар билан меҳнат қилсанг, меҳнатларинг қадрланса, эътироф этилса, бу – улкан бахт эмасми?

Фидойи меҳнатлари туфайли ана шундай нурли манзилларга етган муаллимага орден қутлуғ бўлсин, деймиз.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026