12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:07
Қишлоқ хўжалиги 👁 397

“ЭРМАНОВ ЎРОЗБОЙ” ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИДА ЙИҒИМ-ТЕРИМ АВЖИДА

“ЭРМАНОВ ЎРОЗБОЙ” ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИДА ЙИҒИМ-ТЕРИМ АВЖИДА

Шу кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида пахта йиғим-терими авж паллага кирган. Йиғим-терим жараёнларида фермер хўжаликлари ва кластер корхоналари ишчи-хизматчилари билан бирга қўшимча даромад топиш истагидаги иш билан банд бўлмаган меҳнатга лаёқатли аҳоли ҳам ихтиёрий равишда фаол иштирок этиб, пахта хирмонлари юксалишига муносиб ҳисса қўшишмоқда.

Амударё туманидаги Ўрта қалъа овулидаги Гулимбат Аҳмедов раислик қилаётган “Эрманов Ўрозбой” фермер хўжалигида ҳам 110 гектар ерга маҳаллий иқлимга мос, серҳосил “Султон” навли чигит экилиб, астойдил парвариш қилинди. Пахта далаларида 62 нафар ишчи ва пудратчиларнинг баҳор-ёз ойлари давомида қилган тинимсиз ва машаққатли меҳнатлари эвазига мўл кўсак етиштирилиб, ҳосилдорлик гектаридан 32 центнерга етказилди.

Ҳозирги кунда теримчиларнинг ғайрати билан кунига 10-12 тонна пахта териб топширилмоқда. Мавсум давомида режада белгиланган 367 тонналик пахта хирмонини бунёд этишни ўз олдиларига мақсад қилган хўжалик пудратчилари ва кўнгилли теримчилар, айни кунгача 240 тоннадан ортиқ “оқ олтин” териб улгуришди.

“Эрманов Ўрозбой” фермер хўжалиги ҳисобида 172 гектар ер майдони мавжуд. Кўп тармоқлига айлантирилган ушбу хўжалик ер майдонларининг 110 гектарига пахта экилган бўлса, 31 гектарида шу кунларда униб чиққан буғдой парвариш қилинмоқда. Қолган қисмида эса чорва учун озуқабоп, сабзавот, полиз экинлари етиштирилади. Хўжаликда асаларичилик, чорвачилик ва балиқчилик йўналишлари ҳам ташкил қилинган бўлиб, айни пайтда асаларилар оиласи 32 тага, чорва моллари 15 тага етди. Ҳудудда ташкил қилинган кўлда эса йилига 4-5 тонна балиқ етиштирилади.

Фермер хўжалигида иккиламчи экин экиш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Жумладан, ғалладан бўшаган майдонга картошка, сабзавот, дуккакли ва озуқабоп экинлар экилади. Турли мевали дарахтлар етиштирилган мевазор боғда ҳам ҳосил тўкин. Бу эса қўшимча даромад олиш имконини бермоқда.

Пахта ҳосилини нест-нобуд қилмасдан йиғиб олиш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Бунинг учун ҳудудлардаги каби туманимизда ҳам жиддий тайёргарлик кўрилди ва пахта теримига сентябрь ойи бошлариданоқ қизғин киришилди. Жорий йилда қўлда терилган пахтанинг ҳар бир килограмми учун биринчи теримда 1500 сўмдан, иккинчи теримда 1800 сўмдан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланиши белгилангани эса терим суръатини оширишда асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Йиғим-терим тобора қизғин тусга кираётган айни пайтда дала меҳнаткашлари учун қулай иш ва дам олиш шароити яратилгани “Эрманов Ўрозбой” фермер хўжалиги теримчиларига ҳам ғанимат кунлардан унумли фойдаланишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Теримчи, ишчи ва ҳашарчиларга ҳар куни тушлик маҳали иссиқ овқат, чой берилади. Терим пулларининг ўз вақтида бериб борилаётгани, илғор теримчиларга рағбат сифатида тақдим этилаётган турли совғалар уларнинг ғайратига ғайрат қўшмоқда. Хўжалик ишчилари даладаги мўл ҳосилни қолдирмасдан териб, белгиланган режадан зиёд пахта топшириш, кўпроқ даромад топиш мақсадида янада жадал ҳаракат қилишмоқда.

Юртимизда пахта хирмонининг юксалишига ҳисса қўшиш оилага фойда, рўзғорга барака келтирадиган даромад манбаига айланиб бормоқда. Пахта йиғим-теримида фаол иштирок этиб, турли совғаларга эга бўлаётган, маблағ топиб, рўзғорига барака киритаётган теримчилар буни ўз ҳаётларида яққол ҳис этишмоқда.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026