13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:40
Фан ва таълим 👁 273

МАҲОРАТЛИ УСТОЗ

МАҲОРАТЛИ УСТОЗ

Агар ўқитувчи маҳоратли бўлса, ҳар қандай фанни ўқувчилар онгига адабиёт, шеърият даражасида сингдира олади. Амударё туманидаги 6-сонли умумтаълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси Ақлжон Сейтмуродова ана шундай маҳорат соҳибаси эди. Унинг кимёвий реакциялар, Менделеев даврий тизимидаги элементлар ҳақидаги бири-биридан қизиқарли  дарс-машғулотларини ҳар бир ўқувчиси алоҳида қизиқиш билан ўзлаштиришарди. Руфат Шомуродов эса устози каби кимё фани ўқитувчиси бўлди.

Умумтаълим мактабида аъло ба-ҳоларга ўқиган Руфат 1999 йилда Бердақ номидаги Қорақалпоқ дав-лат Университетининг кимё факуль-тетини муваффақиятли тамомлади. У илк иш фаолиятини 1999 йилда 45-сонли мактабнинг кимё фани ўқитувчиси сифатида бошлади.

Ёш ва билимдон мутахассис ҳамиша  талабгир бўлади. У 2003 йилдан ўз фаолиятини  ўзи таҳсил олган 6-сонли мактабда давом эттирди. Мана, 22 йилдирки, Р.Шо-муродов нафақат 6-сонли мактаб ўқувчиларининг севимли устози, балки мактаб педагогика жамоа-сида ўз шахсий фикрига, иш услубига эга тажрибали ўқитувчи сифатида обрў-эътибор топди.

Р.Шомуродовнинг ҳар бир дарс-машғулоти ўқувчилар учун қизи-қарли таассуротларга бой, мароқли ўтади. У мавзуни дарсликда қандай бўлса, шундай ўтмайди, ҳар бир мав-зуни атрофимиздаги олам билан, ҳаёт билан боғлиқ равишда тушун-тириш орқали ўқувчилар онгида ўз фанига нисбатан меҳр ва қизиқиш уйғотади.  

Ўқитувчининг маҳорати, билим ва салоҳияти шогирдлари камолида акс этиб туради. Шу нуқтаи назардан қараганда Р.Шомуродовнинг ўқитув-чилик фаолияти ҳавас ва эҳтиромга муносиб. Унинг ўқувчилари ораси-да билимлар беллашувининг туман босқичи ғолиблари, мазкур бел-лашувнинг Республика босқичи иш-тирокчилари ва совриндорлари бор.

Р.Шомуродовнинг шогирдлари орасида кимё фани ўқитувчилари, тиббиёт соҳасининг  фидойилари, фармацевтика саноати билим-донлари талайгина. Айни пайтда Тошкент Тиббиёт академиясининг 4-5-босқичларида таъсил олаётган собиқ ўқувчилари Руфат билан тез-тез  телефон орқали боғланиб, кимё фанига оид айрим масалаларда маслаҳатлар олишади.

– Кимё фани кириб бормаган соҳанинг ўзи йўқ, – дейди Руфат бўлғуси шифокор шогирдларининг ютуқлари ҳақида сўзларкан. – Айниқса, тиббиёт соҳасида бу фан ҳар куни, ҳар соатда зарур. Доришуносликда эса кимё фанини ўта кучли билиш талаб этилади.

2020-2021 ўқув йилида Руфатнинг  бир йўла  9 нафар ўқувчиси ОТМ талабалари бўлишди. Қувонарлиси шундаки, улардан 5 нафари Тиббиёт институтига, 4 нафари эса педа-гогика институтининг кимё факультетига ўқишга қабул қилиндилар.
– Худо хоҳласа, Бобур номли қиш-лоғимизга яна бир неча йилдан сўнг бир вақтнинг ўзида 5 нафар олий маълумотли шифокор, 4 нафар кимё фани ўқитувчилари ОТМларни битириб келишади, – дейди мамнуният билан Руфат.

Руфат нафақат малакали ўқитувчи, балки оилапарвар ота, мулоҳазали умр йўлдоши – бахтли оила соҳиби. Умр йўлдоши Баҳор Ражабова ҳам педагог. 6-сонли мактабнинг малакали математика фани ўқитувчиси. Уч нафар фарзандни ақлли, интилувчан инсонлар қилиб тарбиялашда бири-бирига елкадош ва ҳамфикр. Меҳр-муҳаббат, ўзаро ҳурмат ҳоким бўлган бу бахтиёр оила тарбиясини олган бир ўғил ва икки қиз 6-сонли мактабнинг энг аълочи, интизомли ўқувчилари.
Умумхалқ байрами – 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Р.Шомуродовни йўқловчи шогирдлари орасида ўз касбий фао-лияти билан элга манзур бўлаётган шифокорлар, ўқитувчилар, турли касб эгалари кўп бўлади. Эл-юрт учун қилган меҳнати шогирдлари тимсолида элга манзур бўлаётгани-ни кўриб, ҳис этиш устоз учун бахт. Руфат Шомуродов ана шундай бахт соҳиби.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026