21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 23:42
Сиёсат 👁 205

Амударё туманига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова ташриф буюрди

Амударё туманига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова ташриф буюрди

28 сентябрь куни Амударё туманига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари − Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедовалар ташриф буюришди.

Ташриф давомида меҳмонлар Чойкўл овулидаги “Полвоновул” фермер хўжалигида бўлишиб, хотин-қизлар фаоллари, “Оқила аёллар ҳаракати” аъзолари билан учрашиб суҳбатлашишди.

Суҳбат давомида маҳалла ва оилада ижтимоий маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, нотинч, ажрим ёқасида турган оилалар билан ишлаш, ҳамда аёллар ўртасида жиноятчиликни олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифаларга тўхтаб ўтилди.

Шунингдек, “Оқила аёллар” ҳаракати аъзоларига ёллар, айниқса, ёш қизларда оилага ва Ватанга садоқат, фидойилик, ташаббускорлик туйғуларини сингдириш, одобли қиз ва маърифатли она бўлиб шаклланишлари учун қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича ўзининг кўплаб тавсияларини бериб ўтди.

Шундан сўнг, меҳмонлар “Полвоновул” фермер хўжалигининг пахта далаларида меҳнат қилаётган илғор теримчи аёллар билан учрашиб, улар учун дала бошида яратилган шарт-шароитлар, тушлик ва чой ташкил этилгани, терим пулларининг ўз вақтида берилаётганига гувоҳ бўлди. Қолаверса, ишсиз аёлларнинг бандлиги таъминланиб, оиласига қўшимча даромад киритаётганини кўриб мамнун бўлди. Уларга давлатимиз иқтисодиёти ҳамда фаровонлигига қўшаётган ҳиссалари учун миннатдорлик билдирди.

Шундан сўнг дала бошида ош тортилди. Теримчи аёллар туманимизнинг таниқли санъаткорлари томонидан ижро этилган гўзал наволарга рақсга тушишиб, маданий ҳордиқ олдилар. Қолаверса, меҳмонлар илғор теримчиларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаб, уларга куч-ғайрат, мустаҳкам соғлик тилади.

Аёллар бу каби кўрсатилаётган эътибордан мамнун бўлиб, мутасаддиларга ўз миннатдорлигини билдиришди. Дарҳақиқат, жамиятимизда аёл-қизларга бўлган эътибор уларнинг ёрқин келажагини таъминлаш мақсадида қабул қилинаётган қарор ва фармонлар уларни янада шижоат билан олға интилишларига хизмат қилмоқда.

Айниқса, уларга яратилаётган имкониятлар кўлами ниҳоятда кенг бўлиб, уларнинг ўқиб билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун кўплаб шароитлар яратилган. Аёл-қизлардан эса фақатгина ушбу имкониятлардан самарали фойдаланиш талаб этилади халос.

Таъкидлаш жоиз, бугуни кун аёли билан бундан 6 йил олдинги аёл-қиз ўртасида катта фарқ бор. Янгиланаёган Ўзбекистонимизда инсон дунёқараши, фикрлаши ҳам ўзгарган. Халқимиз замон билан тенг қадам ташлашга, ҳар бир инсон жамиятда ўзининг муносиб ўрнини топшига интилмоқда. Инсон қадри ҳар нарсадан устун турувчи юртимизда ҳар бир аёл-қизга бўлажак она, Ватанимизнинг порлоқ келажаги тарбиячиси сифатида қаралиб, улар давлатимиз раҳбарининг доимий диққат эътиборида.

Чойкўл овулида бўлиб ўтган мазкур учрашув ҳам мана шу эътиборнинг бир ифодасидир.

Ф.Эшимбетова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026