АМУДАРЁ МУҲАНДИСЛИК ТЕХНИКУМИНИНГ ИЛК БИТИРУВЧИЛАРИ ОЛИЙГОҲ ТАЛАБАЛАРИ БЎЛИШДИ
Касб ва ҳунар инсонга умри давомида доимий ҳамроҳ бўлади. Шу сабабли ҳар кимнинг ўзига маъқул бўлган касбни танлаши бу – ҳаётдаги энг муҳим қадамидир. Юртимизда шу боисдан ҳам ёшларнинг таълим олиши билан бир қаторда касб-ҳунар эгаллаш-ларига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, кенг имконият-лар яратиб келинмоқда.
Маълумки, Президенти-мизнинг 2019 йил 6 сентябр-даги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига биноан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг тегишли буйруғи билан Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи 2020-2021 ўқув йилидан бош-лаб, Қорақалпоқ Давлат университети ҳузуридаги Амударё муҳандислик тех-никумига айлантирилган эди. Янги фаолият бошла-ган, қуввати 936 ўқувчи ўрнига мўлжалланган, 100 ўринли ётоқхона, ошхона ва 150 ўринли мажлислар залига эга бўлган мазкур ўқув муассасасида трактор тузилиши ва қишлоқ хў-жалик машиналарига техник хизмат кўрсатиш, автомобиль тузилиши ва ав-тотренажёр, агрономия, туп-роқшунослик ва ўсимлик-шунослик, чорвачилик ва ветеринария медицинаси хоналари, пайвандлаш ва чилангарлик устахонаси тўлиқ жиҳозланиб, етарли шароитлар яратилди. Шу-нингдек, тикувчилик, элек-тромонтаж, компьютер, умумтаълим фан хоналари ҳам зарур жиҳозлар билан таъминланди.
Ундан ташқари, ўқувчи-ларга таълим бераётган 10 нафар умумтаълим, 21 нафар махсус фан ўқитувчилари ҳамда 8 нафар ишлаб чи-қариш таълими усталари-нинг Қорақалпоқ давлат университетининг тегишли кафедралари билан ҳам-корлиги йўлга қўйилди. Ҳар бир мутахассислик бўйича ўқув-режа ва дастурлар асо-сида тайёрланган ўқитиш материаллар тўпламига олий таълим муассасалари кафедралари томонидан тақризлар олинган. Ушбу тўпламлар педагогик инно-вациялар, касб-ҳунар таъ-лими бошқаруви ҳамда педагог кадрларнинг мала-касини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти томонидан яхши деб топил-ган бўлиб, уларни тайёрла-ган муаллиф-ўқитувчилар Қорақалпоғистон Республи-каси касбий таълимни ри-вожлантириш ва мувофиқ-лаштириш ҳудудий бошқармасининг методик бўлими томонидан тақдир-ланган.
Эътиборлиси, туман ҳо-кимлигининг ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш бўлими ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази то-монидан ўрта бўғин кадр-ларга бўлган эҳтиёжлар ўрганилиб, 9 та ташкилот ва корхоналар билан ҳам-корлик шартномалари тузилди. Айни пайтда техникум ўқувчилари ҳамкорлик шартномаси ту-зилган туман Электр тармоқлари корхонаси, Қишлоқ хўжалиги бўлими, Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожланти-риш бўлими, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, Молия бўлими, Телекоммуникация тармоғи, Қорақалпоқ уму-мий овқатланиш корхона-лари уюшмаси, “Tamara textile” МЧЖ каби корхона, ташкилотларда, уларнинг филиалларида ишлаб чиқа-риш ва диплом олди амали-ётларини ўтаб келмоқдалар.
Мазкур ўқув йилида тех-никумни 159 нафар ёшлар илк бор «биринчи қалдир-ғочлар» бўлиб битириб чи-қишди. Улардан 74 нафари ўқишни давом эттириш учун олий таълим даргоҳларига ҳужжат топширишди ва белгиланган тартиб бўйича имтиҳонсиз, суҳбат асосида 54 нафари олий таълим муассасалари талабалари бўлишди. Шунингдек, 78 нафар битирувчилар ўз мутахассислиги бўйича ишларга жойлашиб, тума-нимизнинг ижтимоий-иқти-содий ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.
Амударё муҳандислик техникумида мазкур 2022-2023 ўқув йили учун кун-дузги таълим шаклига 18 та мутахассислик бўйича 570 нафар ўқувчи, сиртқи таълим шаклига 8 та мутахассислик бўйича 200 нафар ўқувчи, дуал таълим шаклига 2 та мутахассислик бўйича 25 нафар ўқувчи, жами 795 нафар ўқувчи қабул қилиш тўғрисида таклиф киритилиб, қабул квотаси шакллантирилган. Бу йилги қабулда янгидан ташкил этилган мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси ва кутубхонашунослик йўна-лишларига ҳам ўқувчилар қабул қилинди. Ўқув муас-сасасига 10 августдан 10 сентябрга қадар режадаги 795 та ўринга жами 653 нафар абитуриент ҳужжат топширди. Касб ва ҳунар ўрганиш истагида бўлган туман ёшлари ушбу даргоҳга катта мақсадлар билан ҳужжатларини топшириш-ди. Ҳужжатларни қабул қилиш электрон тарзда амалга оширилди. Айтиш жоизки, техникумда ўқув-чиларга кундузги ва дуал таълим шаклида 2 йил, сиртқи шаклда эса 2,5 йил давомида касб ўргатилади.
Бугунги куннинг ёшлари яратиб берилаётган имко-ниятлардан унумли фой-даланиб, илм, ҳунар, касб эгаллашга астойдил инти-лишлари, ҳаракат қилиш-лари лозим. Чунки, жамиятда илмли, касб-корли инсонлар кўпайса, мамлакат ривожи ва тараққиёти юксалади, эл турмуши фаровон бўлади.
Озода Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶