12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:12
Спорт 👁 278

Спортнинг анъанавий каратэ-до тури бўйича очиқ чемпионат бўлиб ўтди

Спортнинг анъанавий каратэ-до тури бўйича очиқ чемпионат бўлиб ўтди

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, жисмоний тарбия ва спорт соҳасига қаратилаётган эътибор Янги Ўзбекистон келажагини юксалтириш, миллат генафондини янада соғломлаштиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Қолаверса, ҳукуматимиз томонидан соҳани ривожлантириш орқали Ўзбекистон спортини дунё миқёсида намоён этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Дарҳақиқат, спорт олимпиадаларида спортчиларимиз эришган муваффақиятлари юртимиз байроғини кўкларга кўтариши билан бирга ёш авлоднинг жисмонан соғлом бўлиб вояга етишида муҳим восита бўлиб хизмат қилади. Шу мақсадда Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани сингари Амударё туманида ҳам спорт соҳасига алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.

27 сентябрь куни Манғит шаҳри Олмазор маҳалласи ҳудудидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Қорақалпоғистон Республикаси анъанавий каратэ-до федерацияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида спортнинг анъанавий каратэ-до тури бўйича туман очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

Чемпионат 5-17 ёш оралиғидаги ўсмирлар ва қизлар ўртасида, шунингдек 18 ёшдан катталар ўртасида ўтказилди.

Чемпионатнинг очилиш маросимида туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, Қорақалпоғистон Республикаси анъанавий каратэ-до федерацияси Президенти Ўктам Абдураимов, 3-сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Жамаладдин Юсупов, 4-сектор раҳбари, туман Давлат Солиқ инспекцияси бошлиғи Айдос Сейитов, Амударё тумани спортни ривожлантириш бўлими бошлиғи Ғулом Қурбанбаев ҳамда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ оркестр жамаоси иштирок этишди.

Қорақалпоғистон Республикаси анъанавий каратэ-до федерацияси Президенти Ўктам Абдураимов мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш ижтимоий сиёсатнинг муҳим йўналишларидан бири этиб белгилангани, спорт аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш орқали жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга хизмат қилишини айтиб ўтди.

Шунингдек, спорт турли касалликлар, ёшлар ўртасида зарарли одатларнинг олдини олишга хизмат қилишини, қолаверса спорт юксак маданият, ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришда ҳам муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Шундан сўнг, туман ҳокими Султонбой Йўлдашев тумандаги ёшларнинг спорт соҳасида эришаётган муваффақиятлирини, қўлга киритаётган ғалабаларини эътироф этди. Шунингдек, мустақиллик йилларида спортни ривожлантириш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилганини, аҳолининг, айниқса, ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун барча зарур шароитлар яратиб берилганини, ҳудудларимизда кўпгина спорт иншоотлари ва мажмуалари, ўйингоҳлар бунёд этилганини таъкидлаб, чемпионат қатнашчиларининг барчасига омад тилади ва чемпионатни очиқ деб эълон қилди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари янграб, Шимоли-ғарбий ҳарбий округ оркестр жамаосининг чиқишлари намойиш этилди.

Мусобақада 50 дан ортиқ туманимиз спортчилари ҳамда Қўнғирот туманидан ташриф буюрган ўсмирлар ва қиз болалар иштирок этишди. Мусобақа ҳар бир ёш тоифаси бўйича олимпия тизими асосида ўтказилди.

Чемпионат якунида ғолиб бўлган спортчилар эсдалик совғалари ва диплом билан тақдирланди. Шунингдек, туманда спортни ривожлантиришга, айниқса, каратэ-до турининг ривожланишига муносиб ҳисса қўшган сектор раҳбарларига Қорақалпоғистон Республикаси анъанавий каратэ-до федерациясининг ташаккурномаси тантанали тарзда топширилди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026