БОЛАЖОНЛАР ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИНИ ЎРГАНИШМОҚДА
Йўл қоидасига амал қилиш – ҳар бир фуқаро зиммасидаги бурчдир. Чунки инсон йўл қоидасига амал қилиш орқали нафақат ўз соғлиги ва ҳаётини, балки атрофидагиларнинг, шу баробарида транспорт воситаси ҳайдовчисининг ҳам ҳаётини хавф-хатардан ҳимоя қилади.
Манғит шаҳридаги 5-сонли мактабгача таълим ташкилотида болажонлар учун бу борада режадаги махсус машғулотлардан ташқари, амалий ва кўргазмали давра суҳбатлари, мутахассислар иштирокидаги савол-жавоб кечалари ҳам ташкил этилиб, уларнинг йўл ҳаракат қоидаларини мукаммал ўрганишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.


Яқинда МТТда туман ИИБ ходими Нодирбек Қурбонбоев иштирокида “Йўл қоидаси – умр фойдаси” мавзусида кўргазмали давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Нодирбек Қурбонбоев болажонларга светафор чироқларининг маънолари, уларга амал қилиш қоидалари, шунингдек, серқатнов йўллар, чорраҳаларга ўрнатилган йўл белгилари, бу белгиларнинг қандай маъно ва ҳаракатларни англатиши ҳақида батафсил тушунчалар берди.

Мактабгача таълим гуруҳи ва кичик гуруҳлар тарбияланувчилари ҳам йўл белгилари юзасидан Нодирбек акасига саволлар беришди ва шартли йўл белгиларига риоя этиш қоидалари бўйича ўз билимларини амалда намойиш этиб бердилар.
Шундан сўнг, болажонлар светафор, йўл ҳаракати қоидалари, Ватан, дўстлик ва тинчлик мавзуларида шеър ва қўшиқлар айтишиб, рақслар ижро этишди
Самимий ва дўстона кайфиятда ўтган давра суҳбати болажонларда катта таассурот қолдирди.
Холида ҲАЙИТБОЕВА, 5-сонли МТТ тарбиячиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶