Туман ҳокимининг ёшлар билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди
Мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, ўсиб келаётган баркамол авлодга бўлган ғамхўрлик давлат сиёсати даражасига кўтарилгани билан ҳам аҳамиятлидир. Зеро, ёшлар – Ватан келажаги, эртанги куннинг бунёдкорларидир.
Шу эътибор ва ғамхўрликнинг амалий ифодаси сифатида жойларда ёшлар билан учрашувлар ўтказилиб, уларнинг муаммолари тингланмоқда. 15 сентябрь куни Амударё туманининг Қипчоқ овул фуқаролар йиғини биносида бўлиб ўтган “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” ҳам шулар жумласидандир. Учрашувда ёшларнинг таклифлари, муаммолари туман ҳокими ва тегишли ташкилотлар масъуллари томонидан тингланди.
Учрашувда туман Халқ қабулхонаси бўлими мудири Эркин Ражабов мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган имконият ва шароитларга жавобан уларнинг таълим, фан, ишлаб чиқариш, тиббиёт, спорт соҳасида эришаётган ютуқлари ҳақида ўзининг илиқ фикрларини билдириб ўтди.
Шундан сўнг туман ҳокими Султонбой Йўлдашев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 август кунги “Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал сурътларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида ёш тадбиркорларга берилган имкониятлар, қулайликлар ҳамда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга оширилиши белгиланган вазифалар ҳақида туҳталиб ўтди.
Қолаверса, 2022/2023 ўқув йили учун Қорақалпоғистон Республикасида умумий ўрта, ўрта-махсус ва профессионал таълим муассасаларини тамомлаган 500 нафар, кейинги ўқув йиллари учун эса ҳар йили 1 сентябрга қадар 6 500 нафар ёшларнинг вилоятлардаги давлат олий таълим муассасаларига қўшимча қабул параметрлари асосида ўқишга қабул қилиниши белгилангани ёшлар учун катта имконият эканлигини таъкидлади.
Шунингдек, сектор раҳбари ёшларни ижтимоий ва сиёсий фаол бўлишга, ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик хислатларини тўлиқ намоён қилишга ундади.
Туман ҳокимининг ёшлар билан бўлиб ўтган очиқ ва самимий учрашувида уларнинг кундалик турмушида учраётган муаммолар, ечимини кутаётган масалалар юзасидан мулоқот қилинди.
Қипчоқ овул фуқаролар йиғини ва Қипчоқ шаҳарча фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фаол ёшларидан бир нечта мурожаатлар келиб тушди. Бандлик, субсидия асосида тикув машинаси олиш, контракт-тўловининг қоплаб берилиши каби масалалар шулар жумласидандир.
Мурожаатлар юзасидан Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Сардор Исмоиловга ҳамда масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Бугунги кунда ёшларга қаратилаётган эътибор ва имкониятлар натижаси ўлароқ тумандаги кўплаб ёшлар ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйганлар.
Ёшларнинг тадбиркорлик ва ҳунармандчилик лойиҳаларини қўллаб кувватлаш мақсадида тумандаги 646 нафар юртдошларимизга 14 млдр. 200 млн. сўм кредитлар ажратилди. Натижада 670 та иш ўрни яратилди. Бундай кўрсаткичлар албатта, эртанги кунга ишонч ва меҳнатсеварлик билан ҳаракат қилаётган ёшларнинг эришаётган мувафаққиятларидир.
Йиғилиш якунида туман ҳокими ёшларга мурожаат қилиб, бугун амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларининг барчаси ёшлар учунлигини, улар ўз устида доимий ишлаб, ҳамиша юқори марраларни забт этишга интилишлари лозимлигини таъкидлади.
Туман ҳокимлигинг Ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶