12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:47
Саломатлик 👁 508

МАКТАБДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ АФЗАЛЛИГИНИ ТАРҒИБ ЭТИШГА БАҒИШЛАНГАН ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

  МАКТАБДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ АФЗАЛЛИГИНИ ТАРҒИБ ЭТИШГА БАҒИШЛАНГАН ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугунги кунда аҳоли, айниқса ёшлар орасида соғлом турмуш тарзи маданиятини шакллантириш тиббиёт ходимларининггина эмас, таълим муассасалари, спорт муассасалари ва барча жамоат ташкилотлари билан бир қаторда оммавий ахборот воситаларининг ҳам вазифасидир. Соғлом турмуш турзи маданиятини шакллантиришдек улуғвор мақсаднинг амалга оширилишига Амударё туманининг ижтимоий-сиёсий нашри – “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти ходимлари ҳам баҳоли қудрат ҳисса қўшиб келишмоқда.

Таҳририят Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат Фонди томонидан эълон қилинган грант танловида ўзининг “Соғлом турмуш тарзи – фаровон ҳаёт асоси” деб номланган лойиҳаси билан қатнашиб, ғолиб бўлди ва 2021 йил декабрь ойидан лойиҳани амалга ошириш бошланди.

Шу кунгача лойиҳа доирасида соғлом яшашга тарғиб этиш, ҳаётимиздан ўрин олган зарарли одатлар ва уларнинг оқибатлари хусусида, жисмоний фаолликнинг аҳамияти, спорт – соғлик гарови эканлиги хусусида “Амударё ТВ” телеканали, amunews.uz веб-сайти ва “Тараққиёт кўзгуси”, “Менинг оилам” газеталарида кўплаб турли жанрларда материаллар бериб борилмоқда.

Бундан ташқари, овул ва маҳаллаларда, таълим муассасаларида ўқувчи-ёшлар билан давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда. 14 сентябрь куни Қиличбой овулида фаолият юритаётган 15-сонли мактабда “Ёшлар ўртасида соғлом турмуш маданиятини шакллантириш” мавзусида ўтказилган тадбир ҳам шуларнинг биридир.

Давра суҳбатини мактаб директори ўринбосари Искандар Искандаров очди ва ўқувчиларга тадбир мақсадини тушунтирди. “Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбири Ойгул Ражабова ёшларни соғлом турмуш тарзига амал қилиб яшаш, зарарли одатлардан тийилишга даъват этди ва бунинг ёшлар соғлом бўлиб камолга етишидаги аҳамияти ҳақида, шунингдек, соғлом яшаш қоидалари ҳақида тушунчалар берди.

Давра суҳбатида Амударё туман Тиббиёт бирлашмаси шифокори Матёқуб Эрназаров соғлом яшаш қоидалари ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Таъкидландики, соғлом турмуш тарзи узоқ умр кўриш гарови эканлиги бугунги кунда кўпчиликка аён. Бироқ шу қоидаларга амал қилишга кўпинча эътиборсиз бўламиз. Аслида соғлом турмуш тарзи бу ҳар кимнинг ўз соғлиғи ҳақида қайғуриши, кексайган чоғида ҳам ҳеч кимнинг ёрдамига муҳтож бўлмай, эмин-эркин яшашга замин ҳозирлашидир. Бунинг учун ҳар ким ўз саломатлигига хавф солувчи зарарли одатлардан тийилиб, жисмоний фаол яшашга одатланмоғи лозим.

Шунингдек маърузачи бу борадаги қоидаларга ҳам кенг тўхталди.

Тадбир сўнгида ўқувчилар соғлом турмуш тарзига оид ўзларини қизиқтирган саволларга шифокордан батафсил жавоблар олдилар.

Грант лойиҳаси доирасида ўқувчилар билан ўтказилган давра суҳбатида иштирокчилар ёшлар саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи омиллар ва улардан сақланишнинг аҳамияти ҳақида кенг тушунчага эга бўлдилар.

М.Шомуродов

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026