12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:23
Қишлоқ хўжалиги 👁 512

ПАХТА ЙИҒИМ-ТЕРИМ МАВСУМИ БОШЛАНИШИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

ПАХТА ЙИҒИМ-ТЕРИМ МАВСУМИ БОШЛАНИШИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Амударё туманида 2022 йил ҳосили учун етиштирилган пахта йиғим-терим мавсумининг рамзий бошланиши ҳисобланган “Оқ олтин карвони” тадбири ташкил этилди. Тадбирда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, сектор раҳбарлари ва қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари, фермер хўжаликлар раҳбарлари иштирок этдилар.

 5 сентябрь куни бўлиб ўтган ушбу тадбирда дастлаб туман ҳокими Султонбой Йўлдашев сўзга чиқди ва пахтакорларни эрта баҳордан уруғ қадаб, агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажариб, ҳосилни йиғиб олиш мавсумига етиб келганликлари билан табриклади. Мавсум давомидаги пахта териш жараёнларида куч-қувват ва ғайрат-шижоат, “оқ олтин”ни нес-нобуд қилмасдан йиғиб олишда куч-қувват тилади.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари, фермер хўжалик раҳбарлари ҳам сўзга чиқиб, пахтакор-деҳқонларни баҳор-ёз ойларида барча агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажариб, маррага – ҳосилни йиғиб олишдек масъулиятли мавсумга етиб келганликлари билан табриклади. Шунингдек, барчани ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиб-териб олишга бор имкониятни сафарбар қилишга чақирди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, жорий йилда амударёлик пахтакорлар ўз олдиларига улкан марраларни қўйдилар. Масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Amudaryotex” хорижий корхонаси кластери билан 351 та пахтачилик фермер хўжаликлари ўртасида шартномалар тузилиб, 13 минг 900 гектар ерга туманимиз иқлим шароитига мос серҳосил пахта навлари экилди.

Фермер хўжаликлари раҳбарлари жорий қишлоқ хўжалиги йилининг барча мавсум юмушларини агротехника қоидаларига мувофиқ ташкил этдилар. Етиштирилган пахта ҳосилини қисқа муддатларда йиғиб-териб олиш бўйича туманда терим отрядлари ташкил қилиниб, уларга ёрдамчи-теримчилар бириктирилган.

Барча пахта майдонларида дефолиация ишлари сифатли якунига етказилди. Шунингдек, мавсум бошланиши олдидан пахта йиғим-теримини кўтаринки руҳда, уюшқоқлик ва жипслик билан амалга ошириш, теримчилар ва кўнгилли ҳашарчилар учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида терилган пахтани қабул пунктларига ташиш учун транспорт воситалари, тиркама, терим суръатини бир маромда олиб боришни таъминлаш учун тарозилар тахт қилиб қўйилди.

Қабул пунктларида ҳам ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинган ҳолда мавсумга тайёргарлик ишлари олиб борилди ва хўжаликлардан келтирилган пахталарни ўз вақтида қабул қилиб олишга шай қилиб қўйилди. Бундан ташқари, теримчиларнинг сифатли тушлик билан мунтазам таъминланишларига алоҳида эътибор қаратилиб, фермер хўжаликлари томонидан қозон-ўчоқлар, тоза ичимлик суви сақлаш идишлари ва бошқа зарур ашёлар тайёрланди.

Тадбирда иштирок этган секторлар раҳбарлари ҳам туманимиз далаларидаги пахта хирмони баракатли бўлиб, амударёлик пахтакорлар ҳар йилгидек Республикада биринчилардан бўлиб, мўл пахта хирмони бунёд этишларида омад тиладилар. Маросимдан сўнг, қабул масканида пахта қабул қилиш ишлари бошлаб юборилди.

Туманимиздаги барча фермер хўжаликлари пахта далаларида ҳосил йиғим-терими жадал суръатларда бошлаб юборилди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026