27-СОНЛИ МАКТАБДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ БОШЛАНИШИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ
5 сентябрь куни туманимизнинг ўқувчи ёшлари учун янги 2022-2023 ўқув йилининг бошланиши улкан шодиёналарга айланиб кетди. Ёз бўйи ҳувиллаб турган мактаблар бағри яна ўқувчилар билан гавжум бўлди.
Арнабўйи маҳалласида жойлашган 27-сонли мактабда ҳам янги ўқув йилига илк қўнғироқ чалиниши байрам тусини олди.
“Биринчи қўнғироқ” тадбирига мактаб ўқитувчилари, ўқувчиларидан ташқари Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши котибияти мудири, ҳудуддан туман Кенгашига сайланган депутат Мансур Ўрозбоев, маҳалла ёшлари етакчиси Шаҳзод Нуратдинов, ўқувчиларнинг ота-оналари иштирок этдилар.
Тадбирни мактаб директори Қувват Жўраев очди ва барча ўқувчиларни янги ўқув йили бошланиши, 1 синфга қабул қилинган кичкинтойларни мактабга илк қадам қўйганликлари билан самимий қутлади ва ўқишларида муваффақиятлар тилади.
Тажрибали ўқитувчилар, меҳмонлар табрикларидан сўнг бу йил 1-синфга қабул қилинган 64 нафар болаларга “Президент совғаси” – дарсликлар жамланмаси ва ўқув қуроллари солинган сумкалар тақдим этилди. Тантанали тадбирдан сўнг мактабнинг 600 нафар ўқувчилари “Мустақиллик дарси” билан юқори кайфиятда янги ўқув йилини бошладилар.
Шаҳзод Нуратдинов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶