13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:40
Фан ва таълим 👁 377

МАКТАБЛАРДА БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ ЖАРАНГЛАБ, МУСТАҚИЛЛИК ДАРСЛАРИ ЎТИЛДИ

МАКТАБЛАРДА БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ ЖАРАНГЛАБ, МУСТАҚИЛЛИК ДАРСЛАРИ ЎТИЛДИ

5 сентябрь куни мамлакатимиз ҳудудидаги барча мактабларда “Биринчи қўнғироқ” жаранглаб, ўқув йилининг дастлабки куни бошланди. Ўқитувчи ва ўқувчилар ҳаяжон билан яна жонажон ва қутлуғ даргоҳ остонасига қадам қўйишди.

5 сентябрь куни тумандаги энг илғор мактаблардан бири – 40-сонли умумтаълим мактабида ҳам “Салом, мактабим!” номли тадбир ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Гўзал Собурова, туман Ички ишлар бўлимининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси инспектори Кумушой Бекманова, Дўстлик маҳалласи ёшлар етакчиси Дилмурод Ёдгоров, мактаб директори Санобар Хўжамуродова ҳамда ота-оналар иштирок этишди.

Тадбир давомида мактабнинг ўтган ўқув йили давомида эришган ютуқлари, муваффақиятлари сарҳисоб қилинди. Шунингдек, янги ўқув йилидаги янги мақсадлар, режалар хусусда тўхталиб ўтилди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор бугунги катта муваффақият ва ютуқларнинг калити бўлмоқда. Ўтган ўқув йилида мактабни 117 нафар ўқувчи битирган бўлса, улардан 103 нафари олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишди. Шуларнинг 67 нафари талабалик бахтига муяссар бўлди.

Ушбу битирувчилардан 51 нафари давлат олий таълим муассасалари, 16 нафари эса нодавлат ва хорижий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилинди.

Шунингдек, молия-иқтисод йўналиши бўйича ташкил қилинган вариатив синфда таълим олган 29 нафар битирувчидан 28 нафари давлат, 1 нафари нодавлат олий таълим даргоҳлари талабалари бўлишди. Улардан 10 нафари давлат гранти, 19 нафари контракт-тўлов бўйича ўқишга қабул қилинди. Бундан ташқари, 4 нафар битирувчилар техникумларга ҳужжат топширишди. Қолганлари эса ўзини-ўзи банд қилиб, иш билан таъминланди.

Мактабда айни пайтда 13 нафар олий тоифали, 25 нафар  биринчи тоифали ўқитувчи ёшларга таълим-тарбия бериб келишмоқда. Ўқитувчилардан яна 41 нафари ўз устида ишлаб, навбатдан ташқари аттестацияда қатнашиш ниятида.

Шунингдек, 7 нафар ўқувчи инглиз тилидан В2, ўқитувчилардан 5 нафари С1, рус тилидан 4 нафари С1 даражалардаги сертификатларга эга  бўлишган. Математика фанидан эса бир нафар ўқитувчи Қорақалпоғистонда биринчилардан бўлиб, фанни билиш даражаси бўйича миллий сертификатни қўлга киритган. Мазкур ўқув йилида 8-11 синф ўқувчилари учун 4 йўналишда вариатив синф ташкил этилган. Биринчи синфга 151 нафар ўқувчи қабул қилиниб, ўқувчилар сони 1400 нафардан ошди.

Шу куни 56-сонли мактабда ҳам “Биринчи қўнғироқ” тадбири ўтказилди. Тадбирда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошлиғи Қадам Исмоилов, Дурунки маҳалла фуқаролар йиғини раиси Эргашали Бобожонов, мактаб директори Орзигул Худойберганова ҳамда ота-оналар қатнашишди. Тадбирда сўзга чиққанлар барча устозларни, ўқувчиларни мактаб остонасига илк қадамини қўйган 1-синф ўқувчиларини янги ўқув йили билан қутладилар.

Мактаб директори ўтган ўқув йилида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқларни тилга олиб, янги ўқув йилида ҳам барчага муваффақият ва янги марралар, зафарлар тилади.

Ўтган ўқув йилида мактабни 58 нафар ўқувчи битирган бўлса, шундан 53 нафари олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишди. Ушбу битирувчилардан 30 нафари олий таълим даргоҳлари талабалари бўлишди. Мактабда ташкил қилинган вариатив синфдаги 26 нафар битирувчидан эса 22 нафари талабаликка қабул қилинишди. Натижада мактабнинг ўқувчиларни олий таълимга қамраб олиш бўйича кўрсаткичи 84 фоиздан ошди.

Жорий ўқув йилида яна 71 нафар ўқувчи қабул қилиниб, ўқувчилар сони 546 нафарга етди. Айни пайтда уларга 55 нафар олий маълумотли, билимли ва тажрибали ўқитувчилар таълим-тарбия беришмоқда.

Янги ўқув йили бошланиши муносабати билан ўтказилган “Биринчи қўнғироқ” тадбирида 1-синфга қабул қилинган болажонларга Президент совғалари – мактаб сумкаси ва 12 турдаги предметдан иборат дарсликлар, ўқув қуроллари топширилди. Тадбир давомида ўқувчи-ёшлар томонидан тайёрланган Ватанни мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлардан иборат байрам дастури намойиш этилди.

Худди шундай тадбир тумандаги 38-сонли кимё-биология фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ҳам бўлиб ўтди.

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказилган мазкур тадбирда Бўстон маҳалла фуқаролар йиғини раиси Янгибой Ҳайитбоев, туман Ички ишлар бўлими Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси инспектори Давронбек Каримов, мактаб директори Баҳром Болтабоев ҳамда ота-оналар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар ўқувчиларни янги ўқув йили бошланганлиги билан табриклаб, уларни баркамол авлод бўлиб вояга етишлари, маънавий-аҳлоқий ва жисмонан соғлом бўлишлари, олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланишлари учун барча шарт-шароитлар яратилганлигини қайд этиб ўтди. 

Ўтган ўқув йилида мактабни 44 нафар ўқувчи битирган бўлса, шундан 33 нафари олий таълим масканларига ҳужжат топшириб, 7 нафари талабалар сафига қабул қилинишди ва мактабнинг олий таълимга қамраб олиш бўйича кўрсаткичи 61 фоизга етказилди. Мазкур ўқув йилида мактабнинг 1-синфига 76 нафар ўқувчи қабул қилиниб, жами ўқувчилар сони 680 нафарга етди. Уларга 70 нафардан зиёд малакали ўқитувчилар таълим-тарбия бериб келшмоқда.

Тадбир давомида 1-синф ўқувчиларига Президент совғалари топширилди ва мактаб узра давлат мадҳияси жаранглаб, ҳар бир ўғил-қизни ўқишга, илм чўққиларини забт этишга ва янги мақсадлар сари дадил интилишга ундади.

Шундан сўнг, барча синфларда мустақиллик дарслари бошланди. Мустақиллик дарсларида ўқувчиларга халқимизнинг 31 йил давомида эришган ютуқлари, Президентимиз ва Ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти борасида кенг маълумотлар берилди.

Шунингдек, кейинги йилларда миллий таълим тизимидаги ўзгаришлар мисли кўрилмаган мазмун касб этаётгани эътироф этилиб, бу жиҳатлар мактаб таълимидаги миллий ўқув дастурларини яратиш ва уларни ўқув жараёнига татбиқ этиш, педагоглар учун миллий ва халқаро сертификатларни жорий этиш, битирувчиларни олий таълим даргоҳларига қамраб олиш кўрсаткичларининг ошиши кабиларда яққол намоён бўлаётгани таъкидлаб ўтилди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026