13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:00
Фан ва таълим 👁 473

Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Амударё туман ихтисослаштирилган мактаби иш бошлади

Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Амударё туман ихтисослаштирилган мактаби иш бошлади

Мавзуга оид фотогалерея

Бу галги янги ўқув йилининг илк кунида Амударё туманида яна бир қувончли воқеа – Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Амударё туман ихтисослаштирилган мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу таълим масканининг очилиш марсимида туман ҳокими Султонбой Йўлдашев қатнашди ва нутқ сўзлади. Туман ҳокими ушбу қувончли воқеа билан ихтисослаштирилган мактаб маъмуриятини, ўқитувчилар жамоасини, бу даргоҳга илк бор қабул қилинган барча ўқувчиларни ва бутун туманимиз аҳлини самимий табриклади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу бинодан шу вақтга қадар кўплаб иқтидорли ўқувчилар учирма бўлди. Нукус давлат педагогика институти қошидаги собиқ Амударё академик лицейини юзлаб билимли ёшлар тамомлаб, олий ўқув юртларида таҳсил олиб, юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшмоқдалар. Кейинчалик академик лицей негизида ташкил қилинган ихтисослаштирилган мактаб-интернати жамоаси ҳам катта натижаларни қўлга киритди.

Эндиликда муҳтарам Президентимизнинг таълим соҳасига қаратаётган эътибори натижасида ушбу юқув юрти Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Амударё туман ихтисослаштирилган мактабига айлантирилди.

Тадбирда таълим фахрийси Шавкат Чаршамов сўзга чиқиб, янги ўқув масканига илк бора қадам қўйган барча ўқитувчи-ю, ўқувчиларни “Билимлар куни” билан самимий табриклади. Таълим фахрийси бугунги кунда соҳага қаратилаётган эътибор, ўзлари таълим олган даврдаги қийинчиликлар, пахта далаларида ўтган кунлар ҳақида гапириб, ёшларни яратилаётган имконият ва шароитларнинг қадрига етиб, қунт билан ўқиб, билим олишга чорлади.

Тадбир давомида мазкур таълим масканининг 10-“А” синфига энг юқори кўрсаткич билан қабул қилинган, инглиз, рус тилларида ҳеч қандай қийинчиликларсиз сўзлаша оладиган иқтидорли ўқувчи Отабек Янгибоев тенгдошларини рус ва инглиз тилларида табриклади.

Ихтисослаштирилган мактабга педагоглар ҳамда ўқувчилар адолатли ва шаффоф тизим асосида танлаб олинди. 80 дан ортиқ мактаб ўқувчилари орасидан тест синовлари натижаларига кўра саралаб олинган ўқувчилар бугун ушбу масканда илк маротаба дарсларни бошлашади. Ушбу таълим масканида аниқ ва табиий йўналишда 16 синфда 384 нафар ўқувчи таълим олади. Уларга олий тоифали, юқори малакали 34 нафар педагоглар таълим-тарбия беришади.

10- ва 11-синф ўқувчилари келгусида туманимизда жойлашган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида амалий машғулотлар ўташи уларнинг малакали кадрлар бўлиб етишишига замин яратади.

Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги янгидан ташкил қилинган Амударё туман ихтисослаштирилган мактабининг ўқитувчилари ва ўқувчиларига бошланаётган янги ўқув йили омад ва муваффақиятлар тилаймиз.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026