12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:49
Спорт 👁 401

"БЕШ ТАШАББУС ОЛИМПИАДАСИ" МУСОБАҚАЛАРИДА ҚАТНАШГАН АМУДАРЁЛИК СПОРТЧИЛАРГА СОВҒАЛАР ТОПШИРИЛДИ

"БЕШ ТАШАББУС ОЛИМПИАДАСИ" МУСОБАҚАЛАРИДА ҚАТНАШГАН АМУДАРЁЛИК СПОРТЧИЛАРГА СОВҒАЛАР ТОПШИРИЛДИ

"Беш ташаббус олимпиадаси"нинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида фаол иштирок этган амударёлик спортчиларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

5 август куни туман ҳокимлигида бўлиб ўтган мазкур тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги бўлим бошлиғи Икром Қудияров, Амударё тумани ҳокими ўринбосари Маҳмуд Шерметов, Спортни ривожлантириш бўлими бошлиғи Ғуломжон Қурбонбоев ҳамда "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида фаол иштирок этган амударёлик спортчилар қатнашишди.

Тадбирда дастлаб, “Беш ташаббус олимпиадаси” мусобақаларида амударёлик ёш спортчиларнинг фаол иштирок этгани, юртимизнинг спорт шарафини ҳимоя қилишга астойдил ҳаракат қилишгани, ёшлар ўзларининг абжирлиги, чаққонлиги ва маҳоратини кўрсатишга интилишгани хусусида сўз юритилди.

Шундай спортсевар ёшлар эртага жаҳон ареналарида Ўзбекистон байроғини юқори кўтариши, Ватанимиз номини дунёга танитишига ишонч билдирилди ва ёш спортчилар бундан ҳам катта ютуқлар сари ҳаракат қилишга руҳлантирилди.

Таъкидланганидек, “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида ёш спортчиларимиздан 41 нафари мусобақа ва кўрик-танловнинг кейинги, яъни Республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди. Ушбу ёшларимизнинг 16 нафари Республика босқичида ғолибликни қўлга киритиб, эсдалик совғалари ва маҳалласига спорт иншооти қуриш учун сертификатга эга бўлишди.

Туманимиздан футбол бўйича 16-30 ёш тоифасида Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик хизмати кубогига жами 1 176 нафар ёшлар жалб этилди. Ушбу мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида туман ғолиби бўлган Холимбег овули жамоаси иштирок этди. Андижон вилоятида ўтказилган "Беш ташаббус олимпиадаси"да шашка мусобақаларида туманимизнинг Хитой овулида яшовчи Санобар Шарифбоева 27-30 ёш тоифасида аёл-қизлар ўртасида Республика босқичининг мутлоқ чемпионлигига эришди.

Шунингдек, мазкур мусобақанинг 16-21 ёш тоифасидаги аёл-қизлар ўртасида Бобур номли овулида истиқомат қилувчи Умида Ибрагимова фахрли 2-ўринни эгаллади ҳамда ўз маҳалласи ҳудудига спорт майдончаси қуриб берилиши учун махсус сертификатларга эга бўлишди.

Спортнинг стол тенниси туридан Нукус шаҳрида ўтказилган Республика босқичи, "Б" лигаси бўйича ўғил болалар ўртасида 27-30 ёш тоифасида туманимизнинг Бой овул маҳалласида истиқомат қилувчи Маъмур Шарипов фахрли 1-ўринни қўлга киритди ҳамда у ҳам ўз маҳалласи ҳудудига спорт майдончаси қуриб берилиши учун махсус сертификатни қўлга киритди.

Бундан ташқари, Сурхондарё вилоятида стритбол спорт турининг "Б" ва "C" лигаси бўйича Ўзбекистон Республикаси босқичида муносиб иштирок этган туманимизнинг Тўлқин овулининг ўғил болалар жамоаси 22-26 ёш тоифасида иштирок этиб, фахрли 2-ўринни қўлга киритдилар.

Тошкент вилоятида енгил атлетика бўйича "Б" ва "C" лигада Ўзбекистон Республикаси босқичида муносиб иштирок этган туманимизнинг Амир Темур номли овулининг ўғил болалар жамоаси эса 16-21 ёш тоифасида фахрли 2-ўринни, Навоий маҳалласининг аёл-қизлар жамоаси 22-26 ёш тоифасида қатнашиб, мутлоқ чемпионликни қўлга киритди. Бу жамоалар ҳам ўз маҳаллалари ҳудудига спорт майдончаси қуриб берилиши учун махсус сертификатга эга бўлишди.

Ушбу ютуқлар ҳақида фахру ифтихор билан сўз юритган республика спорт соҳаси масъуллари "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг юқори босқичларида муваффақиятли иштирок этган 48 нафар амударёлик ёш спортчиларга эсдалик совғаларини топширишди. Совғаларга эга бўлган ёш спортчилар ўзларига кўрсатилган эътибордан мамнунлигини айтиб, миннатдорчилик билдиришди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026