ТОШЁП ОВУЛИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
Мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш, аҳолининг муаммо ва ташвишларини тинглаб, ечим топиш ва халқни бугунги ҳаётидан рози қилиш асосий вазифага айланган.
Шу йилнинг 5 августида Амударё туманининг Тошёп овулида 4-сектор раҳбари, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Айдос Сейитов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги халқ қабулхонаси мудири Эркин Ражабов, туман ҳокими ўринбосари Нодирбек Камолов ва тегишли идора-ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтказилган сайёр қабул ҳам ана шундай мақсадга қаратилди.
Сайёр қабулда дастлаб Айдос Сейитов ўтказилаётган тадбирнинг мақсадлари ҳақида гапирди ва фуқароларни ҳаётларидаги муаммо ва камчиликларни асосли, очиқ билдиришга чақирди.
Шу куни фуқаролардан масъулларга 12 та мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг 3 таси ички кўчаларни таъмирлаш масаласида, 5 таси электр энергияси таъминотини яхшилаш, электр устунларини алмаштириш масаласида, 2 таси банк кредити, 2 таси эса ота-оналардан олий ўқув юртларида таҳсил олаётган фарзандларининг контракт пулларини тўлаб бериш масаласида бўлди.
Сайёр қабул давомида мурожаатларнинг 1 таси жойида қаноатлантирилди. 1 тасига асосли тушунтиришлар берилди. Қолган 10 та мурожаатлар тегишлилиги бўйича идора ва ташкилотларга юборилиб, ижроси назоратга олинди.
Шундан сўнг Тошёп овул фуқаролар йиғинига бириктирилган Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ўринбосари Фаҳриддин Юсуповнинг ҳудудда аҳоли, ёшлар бандлигини таъминлаш ва оилаларнинг доимий даромадга эга бўлишини таъминлаш борасида амалга ошираётган ишлари билан танишилди.
Фахриддин Юсупов ушбу лавозимга жорий йил бошида тайинланган бўлса, фаолиятини овулдаги хонадонларни ўрганиш, хатловдан ўтказиш ва 4 та тоифага ажратиб олишдан бошлади.
Айтиш жоизки, ушбу овулда жами мавжуд 596 та хонадон хатловдан ўтказилиб, ишсиз, кам таъминланган, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, ишлаш истаги бор, ижтимоий-ҳимояга муҳтож фуқаролар билан алоҳида шуғулланилди.
Натижада шу кунгача фуқароларга янги иш ўринларини ташкил этиш учун жами 1 млрд. 354 млн. сўмлик кредитлар ажратилди. Шулардан 10 нафар фуқаро қўйчилик билан, 2 нафар фуқаро иссиқхонада сабзавотлар етиштириш билан, 3 нафар фуқаро асаларичилик билан, 1 нафар фуқаро зотдор моллар парваришлаш билан шуғуллана бошлади. Шунингдек, 74 нафар фуқаро 10 йил муддатга ижарага ер олиб, деҳқончилик қилаяпти.
Овул ҳудудида йил бошидан бери 5 та масъулияти чекланган жамияти ташкил этилди, 3 нафар якка тартибдаги тадбиркор фаолият бошлади. 2 нафар фуқарога субсидия асосида иссиқхона қуриб берилди.
Ҳоким ёрдамчиси аралашуви билан анча йиллардан бери муаммо бўлиб келган Зийнат ва Узумбоғ қўчаларида тегишли ташкилотлар ёрдамида 720 метрли йўл чиқарилди. Тадбиркорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан 1 та умумий овқатланиш ва савдо дўкони ҳамда соатига 1 тонна сувни тозалаш ускунаси ўрнатилди.
Фахриддин Юсупов овул аҳолисининг ҳолидан мунтазам хабар олиб, муаммо ва камчиликларини бартараф этишга интилади. Унинг фаолияти ўрганилганда бу ҳақда батафсил эътироф этилди.
Ойгул РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶