14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 07:48
Иқтисодиёт 👁 231

“СОЛИҚЧИ – КЎМАКЧИ” ТАМОЙИЛИ БЎЙИЧА ТАДБИРКОРЛАРГА КЎМАК БЕРИЛМОҚДА

“СОЛИҚЧИ – КЎМАКЧИ” ТАМОЙИЛИ БЎЙИЧА ТАДБИРКОРЛАРГА КЎМАК БЕРИЛМОҚДА

“Солиқчи – кўмакчи” тамойили доирасида Амударё туманида фаолият юритиб келаётган тадбиркорлик субъектларини сегментлаш, яъни яшил, сариқ, қизил тоифаларга ажратиш орқали кўмаклашиш тизими йўлга қўйилган. Ушбу тизим асосида туман Давлат Солиқ инспекцияси ходимлари томонидан тадбиркорлар билан жойига чиққан ҳолда учрашувлар ўтказилиб, уларни қийнаб келаётган муаммолар ўрганилмоқда ва ечими изланмоқда.

Инспекция ходимлари тадбиркорларнинг фаолият юритишдаги дастлабки бухгалтериясига кўмаклашиш билан бирга, солиқ қарзи тўғрисида маълумотлар бериб, имтиёзлар ва уларни қўллаш тартиби бўйича тушунчалар беришмоқда. Таъкидлаш жоизки, бошқа солиқ турларидан ортиқча тўлов суммасини қайтариш, кредит олишига кўмаклашиш, ер ажратишга кўмаклашиш ва солиқ органига алоқадор бошқа бир қанча муаммолар юзасидан жорий йилнинг ўтган иккинчи чораги мобайнида 390 та тадбиркорлик субъектларининг муаммолари ижобий ҳал қилинди.

Навоий маҳалласида жойлашган кичик саноат зонаси ҳудудидаги темир эшиклар ва темирдан ясалган бошқа буюмлар ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келаётган “Жумамурод уста” оилавий корхонасига иш фаолиятини кенгайтириш учун банк томонидан 100 млн. сўм миқдорида кредит ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилади. Натижада ҳозирги кунда 5 та иш ўрин яратилди ва қўшимча яна янги иш ўринларини яратиш режалаштирилмоқда.

Корхона ишчилари бугунги кунда эҳтиёжга кўра темир эшик, дарвоза ва бошқа рўзғор буюмларини ишлаб чиқариб, аҳолини таъминлаб келмоқда. Улар томонидан тайёрланган маҳсулотлар сифатли ва мустаҳкамлиги учун бозорда жуда харидоргир.

Кичик саноат зонаси ҳудудидаги янгидан ташкил этилган “Холбоев Мадрим” масъулияти чекланган жамиятининг цехида ҳам арзон ва сифатли мебель ишлаб чиқарилмоқда. Ушбу цехда 4 та доимий иш ўрин яратилган. Ишчилар томонидан аҳоли эҳтиёжига кўра тайёрланаётган турли мебелларнинг харидорлари кўп. Айниқса, ошхона жиҳозлари қулайлиги ва сифатлилиги, нархлари ҳамёнбоплиги билан ҳаммага маъқул келмоқда. Цехда хонадонларда аввалдан фойдаланилиб келинаётган эски, аммо таъмирланса, яна ишлатса бўладиган мебеллар ҳам янгидек қилиб тузатиб берилмоқда.

Масъулияти чекланган жамияти фаолиятини кенгайтириб, тикувчилик цехи очиш мақсади борлигини айтган тадбиркорга солиқ органлари ходимлари томонидан яқиндан ёрдам кўрсатилмоқда. Эндиликда тикувчилик цехи ташкил этилиб, ҳудуд аҳолисига хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш билан бирга, янги иш ўринларини яратиш ва аёл-қзлар бандлигини таъминлаш кўзда тутилмоқда.

“Солиқчи – кўмакчи” тамойилига кўра туман Давлат Солиқ инспекцияси ходимларининг ёрдами, кўмаги билан фаолиятни йўлга қўяётган ва ривожлантираётган тадбиркорлар бу каби ғамхўрликлардан ниҳоятда мамнун бўлишмоқда.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019