12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:51
Саломатлик 👁 357

Полиз маҳсулотлари, мевалар, озиқ-овқат маҳсулотларининг инсон ҳаёти учун хавфсизлиги назорат қилинмоқда

Полиз маҳсулотлари, мевалар, озиқ-овқат маҳсулотларининг инсон ҳаёти учун хавфсизлиги назорат қилинмоқда

Айни кунларда серқуёш ўлкамизда ёз фасли ҳукум сурмоқда. Янги узилган ва томорқаларда етиштирилган турфа полиз экинлари ҳамда мевалар бозорларимиз расталарини тўлдириб турибди.

Аммо, сотилаётган ушбу қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари аҳоли саломатлиги учун хавфсизми?

Амударё тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази ходимлари томонидан ҳар куни тумандаги деҳқон бозори ва дўконлар расталарига сотувга чиқарилаётган полиз маҳсулотлари, сархил мевалар, озиқ-овқат маҳсулотларининг инсон ҳаёти учун хавфсизлиги назорат қилинмоқда.

Маълумки, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига нисбатан нотўғри агротехник тадбирлар амалга оширилганда, қолаверса, дўконлардаги озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмолга яроқлилик муддати тугаган ва бошқа ҳолатларда ўткир юқумли ичак касалликлари келиб чиқади.

 Манғит деҳқон бозори ҳудудида жойлашган ветеринария-санитария лабароторияси ходимлари ушбу нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида бозор расталарига келиб тушган қовун-тарвуз ҳамда бошқа полиз экинларини экспресс усулда текширмоқдалар. Таркибидаги нитрат миқдори нормадан юқори бўлган маҳсулотлар тегишли тартибда савдодан четлатилмоқда.

Шу кунга қадар Манғит деҳқон бозори ҳудудида жойлашган ветеринария-санитария лабораторияси томонидан таркибидаги нитрат миқдори меъёрдан юқори бўлган 148 кг тарвуз савдодан олиниб, тегишли тартибда йўқ қилинди.

Ундан ташқари, туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази ходимлари томонидан озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси билан шуғулланадиган тадбиркорларга маҳсулотларни сақлаш ва сотиш қоидаларига амал қилинмаслик оқибатида келиб чиқадиган ўткир юқумли ошқозон-ичак касалликлари ҳақида маълумотлар берилиб, уларнинг олдини олиш бўйича профилактик тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Профилактик тадбирлар натижасида “Манғит деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамияти ходимларига бозордаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, бозорнинг санитария ҳолатини яхшилаш ва бу орқали аҳоли орасида юқумли касалликлар ва овқатдан заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида тавсиялар берилмоқда.

Шунингдек, профилактик тадбирлар давомида уй шароитида тайёрланган тузланган помидор ва бодринг савдоси билан шуғулланаётган сотувчиларнинг маҳсулотлари текширилиб, яроқлилик муддати ўтиб кетган 14,5 кг маҳсулотлар истеъмолга яроқсиз деб топилди ҳамда 6 нафар фуқарога “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснинг 53-моддасига мувофиқ жарима солинди.

Шу ўринда айтиш керакки, ёз фаслида пишиб етилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиб-териб олиш, сақлаш ва сотувга чиқариш борасида белгиланган санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш ҳар бир тадбиркорнинг касбий ва инсоний бурчидир. Шунингдек, фуқаролар ҳам соғлигига беэътибор бўлмасдан, харид қилинган озиқ-овқат маҳсулотларини гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда харид қилишлари ва истеъмол қилишлари лозим.

 Бир сўз билан айтганда, ҳар ким ўзи ва ўзгалар соғлиги учун жавобгар эканлигини чуқур ҳис қилмоғи даркор. Зеро, саломатлик – туман бойликдир.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026