Уруғлик пахта ҳамда сабзавот, полиз, мойли, дуккакли ва бошқа экинлар уруғчилиги билан шуғулланувчи субъектлар раҳбарлари диққатига!
2024 йилнинг 15 январь 5 февраль кунлари Амударё тумани ҳокимлиги биносида 2024 йил ҳосилидан уруғлик пахта ҳамда сабзавот, полиз, мойли, дуккакли ва бошқа экинлар уруғчилигини етиштириш ҳуқуқини қўлга киритиш учун субъектлар ўртасида тендер танлови учун ҳужжатлар қабул қилинади.
Танловда қатнашиш истагини билдирган фермер хўжаликлар раҳбарлари қуйидаги ҳужжатлар тўпламини 2 нусхада туман ҳокимлигида тузилган ишчи гуруҳига 5 февралгача тақдим қилишлари сўралади:
1. Тендер ишчи гуруҳи номига ариза
2. Фермер хўжалиги рахбари номидан тилхат
3. Фермер хўжалиги, унинг раҳбари ва ишчи ходимлари тўғрисида маълумотнома
4. Фермер хўжалиги экин майдонларининг контурлар бўйича тупроқ унумдорлиги банитет балли тўғрисида туман Қишлоқ хўжалиги бўлимининг маълумотномаси
5. Туман ирригация бўлими маълумотномаси
6. Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва карантин Агентлиги Амударё тумани бўлими томонидан берилган маълумотнома
7. Фермер хўжалиги раҳбарининг мутахассислиги, маълумоти ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иш стажи тўғисидаги ҳужжат (диплом нусхаси, меҳнат дафтарчаси)
8. Туман техназорат инспекцияси томонидан берилган маълумотнома ҳамда техпаспорт нусхаси
9. Сўнгги 3йил ичида пахта ҳосилдорлиги бўйича туман Қишлоқ хўжалиги бўлими ва пахта тўқимачилик кластери томонидан берилган маълумотнома
Ҳужжатларни қабул қилиш 2024 йилнинг 5 февраль куни 18:00 да тўхтатилади.
Қўшимча маълумотлар учун телефон: +99861 515-32-86

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶