12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:41
Саломатлик 👁 400

“SAYAMED” КЎЗ КЛИНИКАСИ САМАРАЛИ ФАОЛИЯТ ЮРИТМОҚДА

“SAYAMED” КЎЗ КЛИНИКАСИ САМАРАЛИ ФАОЛИЯТ ЮРИТМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори хусусий секторнинг соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият юритиши учун янада қулай шароитлар яратди.

Қарор асосида хусусий тиббиёт муассасаларининг фаолият юритишига, моддий-техник базасининг мустаҳкамланишига, кўрсатилаётган хизматлар сифатини, ҳажмини кўпайтиришга имкониятлар яратилмоқда. Натижада хусусий тиббиёт муассасалари ривожи учун кенг йўл очилиб, тиббиёт тараққиёти этган мамлакатларда фойдаланилаётган илғор тиббий технологиялар мамлакатимизга олиб келиниб, беморларга аниқ ташҳис қўйиш ва даволашда самарали қўлланилмоқда.

Бутун мамлакатимизда бўлгани каби туманимизда ҳам илғор замонавий тиббий технологиялар орқали ташҳис қўйиб даволайдиган хусусий тиббиёт муассасалари кун сайин кўпаймоқда ва аҳолининг саломатлигини яхшилашга хизмат қилмоқда.

Манғит шаҳрининг Олмазор маҳалласида, туман истироҳат боғи яқинида фаолият кўрсатаётган “Sayamed” кўз касалликларини даволашга ихтисослашган хусусий клиника ҳам шулар жумласидандир.

Ижарага олинган бино махсус жиҳозланиб, замонавий тиббий асбоб-ускуналар келтирилиб, ташриф буюрувчиларга қулай шароитлар яратилган мазкур клиникада беморларга аниқ ташҳис қўйилиб, даво муолажалари самарали олиб борилмоқда.

Катаракта, глаукома каби касалликларга чалинган юртдошларимиз ҳозирги кунда ушбу муассасада оғриқсиз жарроҳлик амалиёти туфайли дарддан халос бўлишмоқда.

Айни кунда клиникада жами 7 нафар, шундан 3 нафар малакали кўз касалликлари шифокорлари, бундан ташқари, ўрта тиббиёт ходими ва кичик ҳамшира фаолият юритишмоқда.

Жорий йилнинг 28 февралида иш бошлаган клиникага шу кунгача 750 нафардан зиёд беморлар мурожаат қилди. Беморларнинг кўзларидаги касалликларга аниқ ташхис қўйилган ҳолда, аксарияти ушбу клиникада даволаниб, дардларига шифо топишди.

Бу юртдошларимизнинг олис шаҳарларга бориб овора бўлиб юрмасдан, туманимизнинг ўзида даволанишлари, нисбатан оғир бўлган кўз касалликларидан ҳам жарроҳлик усулида халос бўлишлари учун қулай шароитлар яратилганидан далолатдир. Муҳими, беморлар жарроҳлик амалиётидан бир неча соат ўтгач, уйларига қайтишлари мумкин, фақат белгиланган вақтда шифокор назоратидан ўтиб, маслаҳатларига амал қилиб туришлари лозим.

Кейинги йилларда туманимиз аҳолиси орасида кўзнинг шох пардаси жиддий зарарланиши, кўз ички босимининг ошиши, кўз қорачиғи сиртига эт ўсиши каби касалликлар кўпроқ учрамоқда. Авваллари одамларни жиддий хавотирга солган бунингдек касалликларни “Sayamed” кўз касалликлари клиникасида бошқа муассасаларга нисбатан анча арзон ва самарали даволаш йўлга қўйилганлиги юртдошларимиз учун яна бир қулайлик бўлди. Клиникада дарддан фориғ бўлаётган беморлар бош шифокор Яҳё Солиев, шифокорлар Илҳом Холимбетов, Комилжон Тажибоевлар фаолиятидан жуда хурсанд.

Дард борки, даво бор, дейди халқимиз. Бироқ ўз ҳудудингда, оворагарчиликсиз даволанганга нима етсин? Табиийки, туманимизда кўз касалликлари клиникасининг ташкил этилганлиги аҳоли учун бу борада муҳим имкониятдир.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026