13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:00
Фан ва таълим 👁 473

“Ягона мактаб формаси – амалда” мавзусида ярмаркалар ўтказилмоқда

“Ягона мактаб формаси – амалда” мавзусида ярмаркалар ўтказилмоқда

Амударё туманининг Қиличбой овулидаги 15-сонли умумтаълим мактабида овул фаоллари, ҳудуддаги мактаб ўқитувчилари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида “Ягона мактаб формаси – амалда” мавзусида ярмарка ўтказилди. Унда ягона мактаб формасининг афзалликлари, ота-оналар учун ҳам, мактаб ўқувчилари учун ҳам бирдай қулай ва ҳамёнбоп харид бўлиши ҳақида сўз юритилди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги 666-сонли Қарорига мувофиқ мамлакатимиздаги барча умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун ягона мактаб формасини жорий этиш ва уни амалга ошириш бўйича вазифалар белгилаб берилди. Мазкур Қарор ижросини таъминлаш коронавирус пандемияси туфайли маълум муддатга кечиктирилиб, умумтаълим мактаблари ўқувчилари гибрид шаклдаги мактаб формаларидан фойдаланиб келишаётган эди.

Айни кунларда жорий 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги Қарори раҳбарликка олиниб, барча мактабларнинг ўқувчилари “Ягона мактаб формаси” билан қамраб олиниши учун режали саъй-ҳаракатлар бошлаб юборилди.

Қиличбой овулидаги 15-сонли умумтаълим мактаби ҳудуддаги намунали ўқув масканларидан бири саналади. 2021-2022 ўқув йилида мазкур илм даргоҳини 50 нафар ёш битириб, уларнинг деярли барчаси олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишди.

Айни пайтда мактабда 798 нафар ўқувчи таҳсил олиши учун барча шароитлар яратилган. 2022-2023 ўқув йилидан ягона мактаб формасига ўтиш бўйича мактаб маъмурияти, ўқитувчилар ва ота-оналар иштирокида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилиб, барча ўқувчиларнинг ягона мактаб формаси билан тўлиқ таъминланишига зарур имконият яратиш мақсадида “Ягона мактаб формаси – амалда” мавзусида ташкил этилган ярмаркада “Тамара тестиль” хусусий корхонаси маҳсулотлари намойиш этилди.

Ярмаркани мактаб дирекори Ж.Ортиқов очди ва барча иштирокчиларга жорий этилаётган ягона мактаб формасининг афзалликлари, бериладиган буюртмаларнинг “Тамара текстиль” хусусий корхонаси чеварлари томонидан тез ва сифатли, ҳамёнбоп нархларда тайёрлаб берилиши хусусида батафсил маълумот берди.

Шундан сўнг, Қиличбой овул фуқаролар йиғини раиси Баҳром Қодиров ижтимоий ҳимояга муҳтож, камхарж оилаларнинг фарзандларига мактаб формаси харид қилишда фуқаролар йиғини томонидан кўмак берилишини, албатта, ҳар бир оила фарзандининг оддий ва ихчам кийинишига эътибор бериши зарурлигини таъкидлади.

Тадбирда сўзга чиққанлар янги 2022-2023 ўқув йилидан амалиётга жорий этилаётган ягона мактаб формаси ўқувчиларнинг дарс пайтида диққатини жамлаш, дарсга масъулият ва қунт билан ёндашиш имкониятини ошириши ҳақида ўз фикрларини билдирдилар.

Ярмарка давомида ота-оналар “Тамара текстиль” хусусий корхонаси чеварлари томонидан тайёрланган ихчам ва бежирим мактаб формаларини фарзандлари учун харид қилдилар.

Шунингдек, Амударё туманидаги 6-сонли мактабда ҳам “Ягона мактаб формаси – амалда” мавзусида ярмарка ташкил этилди. Унда 6-сонли мактаб ўқитувчилари, ўқувчиларнинг ота-оналари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Ярмаркада “Тамара текстиль” хусусий корхонаси чеварлари томонидан тайёрланган замон талабларига мос русумдаги мактаб формалари намойиш этилди.

Ота-оналар фарзандлари учун мос бичимдаги мактаб формаларини харид қилишди. Шунингдек, шу ернинг ўзида “Тамара текстиль” хусусий корхонаси дизайнер ва чеварлари ота-оналардан янги буюртмалар ҳам қабул қилиб олдилар.

Айтиш керакки, умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг нечоғлик маданиятлилиги унинг юриш-туриши, эгнидаги либосига кўп жиҳатдан боғлиқ. Чунки тўғри танланган либос ўқувчининг нафақат жисмоний етуклиги, балки хулқ-атвори, ҳатто илм эгаллаш даражаси ҳақида ҳам хулоса чиқариш имконини беради. Қолаверса, ихчам, содда ва оддий, барча ижтимоий қатламларга ҳам мос келадиган мактаб формаси ота-оналар учун ҳам, оилалар иқтисоди учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.

 “Ягона мактаб формаси – амалда” ярмаркаси Амударё туманининг барча ҳудудларида ўтказилмоқда. Олис қишлоқлардаги ота-оналар учун қулай ва имтиёзли нархларда харидни амалга ошириш имкониятини яратиш мақсадида ташкил этилаётган мазкур тадбирдан, албатта, ота-оналар мамнун бўлишмоқда.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026