13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:59
Фан ва таълим 👁 389

Ҳоким ва битирувчи ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

Ҳоким ва битирувчи ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

2022 йил 23 июнь куни Амударё тумани ҳокимлиги биносида ҳоким ва битирувчи ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, ҳоким ўринбосари Маҳмуд Шерметов, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими қошидаги “Нуронийлар” жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари Бекмон ота Аллаберганов, туман Халқ таълими бўлими мудири Акмал Исмаилов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши депутати, 40-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори Санобар Хўжамуратова ҳамда тумандаги 85 та мактабнинг илғор битирувчи ёшлари иштирок этишди.

Учрашувда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев битирувчиларни етуклик шаҳодатномаларини олиб, янги ҳаёт остонасида турганликлари билан самимий табриклади.

Шундан сўнг Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими қошидаги “Нуронийлар” жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари Бекмон ота Аллаберганов ўзининг мактаб даври, ўша пайтдаги таълим тизими ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашиб, кечаги мактаб битирувчилари билан бугунги кун битирувчиларини қиёслаб, уларнинг ўртасида катта фарқ мавжудлигини, бугун ёшлар учун барча имкониятлар эшиклари кенг очилганини таъкидлади. Шунингдек, янги ҳаёт остонасида турган битирувчиларга турли ёт иллатларга берилмаслик, интернетдан фойдаланиш маданиятига амал қилиш бўйича ўзининг насиҳат ҳамда кўрсатмаларини бериб ўтди.

Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши депутати, 40-сонли мактаб директори Санобар Хўжамуратова ўзининг ёшлик даврини, ўқишга кириш йўлида чекан машаққатларини сўзлаб, бугунги кунда ёшлар учун улкан имкониятлар яратилганини, ёшлардан эса фақатгина ундан фойдаланиш талаб этилишини айтиб, битирувчиларга катта шижоат улашди.

 Шундан сўнг туман Халқ таълими бўлими мудири Акмал Исмаилов туманда жорий ўқув йилида 2 минг 582 нафар битирувчи 11-синфни тугатганлиги, фанларини аъло баҳоларга ўзлаштирган 15 нафар ўқувчи олтин ва 2 нафар ўқувчи кумуш медаль билан тақдирланиб, 5 нафар ўқувчи инглиз тили бўйича халқаро В2 ва С1 сертификати соҳиби бўлишганини, ундан ташқари 2 нафар ўқувчи Тошкент амалий фанлар университетига имтиҳонларсиз кириш бўйича сертификат билан тақдирланганини мамнуният билан эътироф этди. У ўз сўзида битирувчиларнинг Олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида ўқишга киришларида муваффақият ва омад тилади.

Учрашув давомида туман ҳокими Султонбой Йўлдашев битирувчиларни эришган ютуқлари билан табриклаб, уларга таълим ва тарбия берган устозлари ҳамда ота-оналарига ўзининг чуқур миннаддорлигини билдирди. Шунингдек, битирувчиларнинг келгусида Ватан равнақига ҳисса қўшадиган муносиб фарзанд бўлиб етишишларига ишонч билдирди.

Учрашув якунида халқаро ва миллий сертификатлар соҳиби, 40-сонли умутаълим мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Нурбек Жуманиязов ҳамда математика фанидан миллий сертификатга эга бўлган, 94 фоиз ўқувчиси Олий таълим муассаси талабаси бўлган 40-сонли мактабнинг математика фани ўқитувчиси Шерзод Ашировлар битирувчиларга ўзларининг самимий табрикларини йўллашди.

Битирувчи ёшлар ўзларига билдирилган юксак эътибор ҳамда ишончни оқлаган ҳолда келгусида Ватанимиз корига ярайдиган комил инсонлар бўлиб етишишларига тилакдошмиз.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026