Бештом маҳалла фуқаролар йиғинида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди
Ёшлар муаммоларини тинглаш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бугунги кунда юртимизда кенг кўламли амалий ишлар олиб борилмоқда.
Шу жумладан, барча даражадаги раҳбарлар ёшлар соҳасини ўз кун тартибидаги бош вазифа сифатида белгилаган ҳолда, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, маҳалла ва қишлоқларда ёшлар билан сайёр қабул ва учрашувлар ташкил этишиб, уларнинг ўз мақсад ва интилишлари йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга кўмаклашмоқдалар.
9 июнь куни Амударё туманининг Бештом маҳалла фуқаролар йиғинида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, тегишли ташкилот масъуллари ҳамда маҳалланинг 30 дан ортиқ фаол ёшлари иштирок этишди.
Учрашувда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев тарихан қисқа даврда Ўзбекистон ёшлари эришган муваффақият ва ютуқлар замирида давлатимиз томонидан кўрсатилаётган катта ғамхўрлик ва юксак эътибор мужассам эканлигини таъкидлади.
Қайд этилганидек, бугун мамлакатимизда ёшларни ҳар жиҳатдан баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, қобилиятларини рўёбга чиқариш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, бўш вақтини мазмунли ўтказиш, барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнидаги иштирокини кенгайтириш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда.
Айниқса, юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий позицияси, кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга бўлган Ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларда турли мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш, спортга жалб қилиш орқали улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда.
Йиғилиш давомида ёшлар ўз ҳаётида учраётган муаммолар, ҳамда ташаббуслари билан туман ҳокимига мурожаат қилишди.
Жумладан, Бештом махалла фуқаролар йиғинида яшовчи Мафтуна Йўлдашева cубсидия асосида тикув машинаси олиб берилишида, Озода Қурбонбаева бўш турган бинодан ижара асосида фойдаланишда, Ҳайрулло Бахтиёров ғалладан бўшаган ер майдонларида қайтадан экинлар экиш учун ер ажратилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдилар. Мурожаатлар тегишлилиги бўйича масъулларга юклатилиб, тез кунда ҳал этилишига келишиб олинди.
Бугун ёшлар яратилаётган ҳар бир имкониятдан унумли фойдаланишга интилмоқда. Учрашув давомида берилган саволлар ва билдирилан мурожаатлардан ҳам билса бўладики, бугун ҳар бир ўғил-қизнинг ўз режалари ва мақсадлари бор.
Чунки, давлатимиз томонидан олиб борилаётган ёшлар сиёсати уларни янада илҳомлантирмоқда.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶