12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:54
Жамият 👁 440

ФАРОВОН МАҲАЛЛАСИ ТАДБИРКОРЛАРИДАН МАҲАЛЛА БОЛАЛАРИ ХУРСАНД БЎЛИШДИ

ФАРОВОН МАҲАЛЛАСИ ТАДБИРКОРЛАРИДАН МАҲАЛЛА БОЛАЛАРИ ХУРСАНД БЎЛИШДИ

“Бир мискиннинг кўнглини обод этиш – Каъбани зиёрат қилган билан баробар”, – деган гап бор халқимизда. Ҳақиқатдан ҳам, айрим сабабларга кўра оиласи боқувчисидан айрилган мискин қалблар, ногиронлиги бор, ўзгалар  меҳрига муҳтож инсонларга қувонч  бағишлаб, уларнинг ҳаётларига озгина бўлса-да нурафшонлик, шодлик бахш этиб яшаш – одамийликнинг энг эзгу фазилатларидан саналади.

Жорий йилнинг ҳар бир кунини инсон қадр-қимматини улуғлаш, ижтимоий ҳимояга  муҳтож аҳоли қатламини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлар асосида, халқ билан бирга, баҳамжиҳат ўтказишни ният қилиб, ана шу эзгу ният  рўёби учун тизимли ишларни  амалга ошираётган Амударё туманининг Фаровон маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари деярли ҳар куни халқ орасида. Айниқса, турли байрам  саналари муносабати билан маҳалла оқсоқоли Мадамин Казаков, ҳоким ёрдамчиси Муқаддас Бекназарова, оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассис Сайёра Қорабоевалар ҳамкорликда ҳар бир кўча ва ҳар битта хонадонга кириб бориб, маҳалла аҳли ҳаётига оид муаммоли масалаларни жойида ўрганиш ва тегишли ташкилотларга ҳавола  этишга ҳаракат қилишади.

Фаровонликлар турли байрам саналарини ҳамжиҳатлик ва хурсандлик билан нишонлашга ҳаракат қилишади. Хусусан, 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбири ҳам маҳалла аҳли учун ҳақиқий хайр-саховат ва меҳр-оқибат байрамига айланиб кетди. Маҳаллада ўтказиладиган бундай тадбирларга кўпинча саховатпеша тадбиркорлар ҳомийлик қилишади.

Маҳаллада истиқомат қилувчи тадбиркорлар Шукуруллоҳ Султонов ва Акмалжон Матқурбоновларнинг беғараз саъй-ҳаракатлари билан ташкиллаштирилган 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган байрам тадбирида ҳам маҳалла аҳли учун ёрқин таассуротларга бой бўлди. Байрамда Амударё туман Ногиронлар жамияти раиси Нилуфар Холбоева, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, отаси ёки онасидан бири жазони ижро этиш масканларида жазо муддатини ўтаётган оилаларнинг фарзандлари иштирок этишди.

Тадбирда Фаровон маҳалла фуқаролар йиғини раиси Мадамин Казаков ва Амударё тумани Ногиронлар жамияти раиси Нилуфар Холбоевалар барчани 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан табрикладилар. Маҳалланинг саховатпеша тадбиркорлари Шукуруллоҳ Султонов ва Акмалжон Матқурбоновлар маҳалладаги кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари, шунингдек, ногиронлиги бўлган болалардан 15 нафарига ўзларининг шахсий совғаларини топширишди.

Яхши сўз, эзгу тилаклар ва маънавий рағбатдан кўнгиллари чароғон бўлган болажонлар ва уларнинг ота-оналари, яқинлари учун байрам тадбири янада завқли онларни ҳадя этди. Болажонлар эл-юрт, халқ меҳр-муҳаббатидан баҳра олиб, қалблари янада эзгу туйғуларга тўлди.

Тадбир давомида Фаровон маҳалласи болалари дўстлик, тинчлик, она Ватан ҳақида шеърлар айтишиб, бир-бирларини байрам билан муборакбод этишди. Маҳалла тадбиркорлари томонидан ёзилган файзли дастурхон атрофида ўтказилган байрам тадбири барчага хуш кайфият бағишлади.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026