12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:37
Сиёсат 👁 395

Сенатнинг Аграр ва сув хўжалиги масалалари бўйича қўмитаси раиси Тажиев Бахадир Садуллаевич Амударё туманига ташриф буюрди

Сенатнинг Аграр ва сув хўжалиги масалалари бўйича қўмитаси раиси Тажиев Бахадир Садуллаевич Амударё туманига ташриф буюрди

Мавзуга оид фотогалерея

8 июнь куни Амударё туманига Сенатнинг Аграр ва сув хўжалиги масалалари бўйича қўмитаси раиси Тажиев Бахадир Садуллаевич ташриф буюрди. Сенатор дастлаб туман ҳокимлигининг мажлислар залида Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестиция лойиҳалари ва давлат дастурларини амалга ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, “маҳаллабай” ишлаш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”нинг юритилиш ҳолати, фуқаролар мурожаатлари, аёллар муаммоларини тизимли ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, идора ва ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Йиғилиш давомида кун тартибида белгиланган масалалар юзасидан мутасадди идора-ташкилот вакилларининг ҳисоботлари тингланиб, зарурий тавсия ва таклифлар берилди.

Шундан сўнг cенатор туман ҳокими ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Сабурова ҳамроҳлигида Чойкул овулида саватчилик билан шуғулланаётган аёл-қизлар фаолияти билан танишди.

Чойкўл овулида “Аёллар дафтари”га киритилган аёл-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Масъулларнинг ёрдами билан уларнинг 30 нафари касаначилик орқали юқори даромад манбаига эга бўлишган.

Чойкўллик яна бир фаол аёл – 1-босқичда “Аёллар дафтари”га киритилган Зумрад Жаббарова маҳалла фуқаролар йиғини масъулларининг ёрдами билан иссиқхона ташкил қилган. Меҳмонлар мазкур иссиқхонада бўлиб, тадбиркор аёл билан яқиндан суҳбатлашди. Дастлаб 15 млн. сўм, сўнгра яна 25 млн. сўм имтиёзли кредит олиб, иссиқхона барпо этган ва уни кенгайтирган оила бекаси бугунги кунда томорқасидаги кичик бизнеси орқасидан юқори даромад олиб, оила бюджетига даромад келтирмоқда.

Сенатор билан суҳбат давомида тадбиркор аёл иссиқхонадан кўрган даромади, сабзавотларни парваришлаб етиштириш усуллари ҳамда юқори ҳосил олиш йўллари ҳақида ўз фикрларини баён этди.

Ташриф давомида сенатор Чойкўл овулидаги “Манғит омад савдо” масъулияти чекланган жамиятига қарашли кластерда интенсив усулда барпо этилган узум боғида ҳам бўлди. Ушбу узумзорда йил якунига қадар 30 гектар узум экилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 14 гектар ерда экиш ишлари тўла якунланган. Яна 16 гектар узум куз мавсумида экилади.

Сенатор экилган узум навлари, ҳосилдорлик даражаси билан қизиқиб, деҳқонлар билан суҳбатлашди ҳамда узумчиликни янада ривожлантириш бўйича ўзининг тавсияларини бериб ўтди.

Шундан сўнг сенатор, туман ҳокими ва ҳоким ўринбосарлари ҳамроҳлигида Гулзор маҳалласи ҳудудида 15,6 млрд сўм маблағ эвазига янгидан қуриб битказилган 3 та 5 қаватли, жами 90 та хонадонли уй-жойлар массивига ташриф буюрди.

Сенатор хонадонларга янгидан кўчиб келган ёш оилалар билан суҳбатлашиб, янги уй-жой билан самимий табриклади.

Янгидан қурилган уй-жойларнинг энг муҳим афзал томони − бу биноларнинг муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиб, ижтимоий ва бозор инфратузилмаси объектларига яқин ҳудудда жойлашганидир. Янги массивларда қурилган ва қурилаётган автомобиль йўллари, сув, газ ва электр тармоқлари, болалар боғчалари, савдо шохобчалари, спорт майдончалари  аҳолининг қулай шарт-шароитларда яшаши учун комплекс тизимни ҳосил қилмоқда.

Ташриф давомида сенатор “Амударё томорқа хизмат” масъулияти чекланган жамиятига қарашли томорқа кластери фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

Шундан сўнг, меҳмонлар Амир Темур номли овул ҳудудида янгидан бунёд этилган сув тозалаш қурилмасининг фойдаланишга топширилиш маросимида иштирок этишди. Амир Темур номли овулда туман ҳокимлигининг ташаббуси билан овул аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида сув тозалаш қурилмаси ва махсус иншоот бунёд этилди. 5 млрд. 300 млн сўм эвазига бунёд этилган мазкур сув тозалаш маркази орқали овулдаги 244 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Иншоотнинг фойдаланишга топширилиш маросимида секторлар раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари, овул аҳолиси иштирок этишди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, Бирлашган миллатлар ташкилотининг ҳисоботига кўра, бугунги кунда сайёрамиздаги 2 миллиард аҳоли тоза ичимлик сувидан бевосита фойдаланиш имконига эга эмас. Мутахассисларнинг таҳлилларига кўра, жаҳонда 2000 йилдан 2050 йилгача бўлган даврда сувга бўлган глобал талаб 55 фоизга ўсади. Айниқса, Ўзбекистоннинг қўшни мамлакатлардан келадиган сув таъминотига боғлиқлиги юқори даражада, яъни истеъмол қилинадиган сувнинг 80 фоизи ташқаридан келади. Шунинг учун ҳам ҳар бир юртдошимиз сувни тежашга алоҳида эътибор қаратиши керак.

Сув танқислигининг салбий оқибатларини туманнинг бошқа ҳудудларига қараганда Амир Темур номли овул ҳудудида яшовчи аҳоли айниқса кўпроқ ҳис қилмоқда. Туркманистон Республикасига чегарадош ҳудудда жойлашган Амир Темур номли овул оқар сув йўлларининг охирги қисмида, туманнинг чеккасида жойлашган. Мазкур овул ичимлик суви тармоғига ҳам уланмаган. Эндиликда янгидан бунёд этилган сув тозалаш қурилмаси ер ости сувларини 35 метр чуқурликдан, диаметри 300 миллиметр бўлган 4 дона қувурлар орқали олиб, кераксиз тузлар ва минераллардан тозалаган ҳолда аҳоли истеъмоли учун етказиб беради.

Сенатор Баҳодир Тажиев туманда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ютуқларни эътироф этди.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026