ФУҚАРОЛАР ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ ЖАРАЁНИНИНГ ФАОЛ ИШТИРОКЧИСИГА АЙЛАНМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори фуқароларни бюджет жараёнига жалб қилиш орқали уларни қийнаб келаётган муаммоларнинг ечимини топиш ва жамоатчиликни бюджет жараёнининг иштирокчисига айлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Амударё туманида ҳам ўтказилаётган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнида фуқаролар ўз мурожаатлари билан фаол иштирок этишиб, ўзлари яшаб турган ҳудудлардаги ўринли ва долзарб муаммоларни қисқа муддатларда бартараф этиш, давлат бюджети маблағларининг мақсадли сарфланишини таъминлашга, шу билан бирга ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнига ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.
Хусусан, ташаббусли бюджет жараёнининг жорий йилдаги биринчи босқичида жамоатчилик фикри ва таклифлари асосида ҳудудий ва ички комиссиялар томонидан ўрганишлар олиб борилди. Ўрганишлар жараёнида энг долзарб ва ечимини кутаётган муаммоли мурожаатлар саралаб олинди ҳамда энг кўп овоз тўплаган мурожаат ва таклифлар ғолиб деб топилиб, молиялаштириладиган бўлди.
Унга кўра, ҳар бир ғолиб, деб топилган таклиф ва мурожаат учун туман ғазначилик бўлимида алоҳида ҳисобрақам очилиб, мазкур ҳисобрақамларга маблағ ўтказиш бошланди ва пудратчи ташкилотларни аниқлаш, лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлашга киришилди.
Ташаббусли бюджет жараёнининг жорий йилги биринчи босқичи якунларига кўра, Тўлқин овули ҳудудидаги 33-сонли мактабга ўқувчиларнинг хавфсиз бориб, келишини таъминлаш мақсадида пиёдалар йўлакчасини қуриш бўйича билдирилган таклиф ғолиб, деб топилиб, мазкур таклифни молиялаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва Амударё туман Ободонлаштириш бошқармаси пиёдалар йўлакчасини қуриш бўйича буюртмачи ташкилот қилиб белгиланди.
Шунингдек, Амударё туманининг Тор ёп маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи Хўжа овул – Қиличбой ички йўлининг 4 километр қисмини жорий таъмирлаш тўғрисидаги фуқаролар таклифи ҳам ғолиб, деб топилиб, туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан ушбу йўлда таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш тез орада бошланиш арафасида.
Бундан ташқари, ташаббусли бюджет жараёниниг биринчи босқичига Амударё тумани Торёп маҳалласи ҳудудидаги Деҳқонбирлик кўчасининг 1 километр қисмини тупроқ билан кўтариш ва тош ётқизиб, таъмирлаш бўйича таклиф ҳам ғолиб, деб топилиб, мазкур таъмирлаш ишлари учун зарур бўладиган маблағлар ҳисоб-китоб қилинди ва бюртмачи ташкилот сифатида сифатида туман Ободонлаштириш бошқармаси белгиланди.
Фуқароларнинг яна бир муҳим таклифи – Тўлқин овули ҳудудидаги 28-сонли мактаб биносининг иситиш тизимларини электр энергияси орқали иситиш тизимига ўтказиш тўғрисида бўлиб, мазкур таклиф ҳам ғолиб бўлди. Ҳақиқатдан ҳам ўрганишлар жараёнида маълум бўлдики, икки қаватли бўлган мактаб биноси кўмир билан иситилгани учун бинонинг иккинчи қаватида қиш мавсумида мўътадил иқлимни сақлаб туришнинг имкони йўқ. Шу боис, иситиш тизимини электр энергиясига мослаштириш долзарб масала. Мазкур муаммоли масалани ҳал этиш мақсадида зарур маблағлар ажратиш масаласи кўриб чиқилиб, Амударё туман халқ таълими бўлими бюртмачи ташкилот сифатида белгиланди.
Амударё туманининг Арна бўйи маҳалласидаги 27-сонли мактаб биносини мукаммал таъмирлаш, мактаб учун 4,5 километр узунликдаги табиий газ тармоғини тортиш, мактабнинг том қисми, эшик ва деразалар ҳамда иситиш тизимини тўлиқ алмаштириш ёки таъмирлаш, шунингдек, Хизр эли маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 47-сонли мактабгача таълим ташкилоти биносини жорий таъмирлаш бўйича таклифлар ҳам ташаббусли бюджет жараёнининг биринчи босқичи ғолиблари, деб топилди.
Мазкур умумтаълим мактаби ва мактабгача таълим ташкилоти биноларида қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун зарур бўладиган маблағлар, лойиҳа-смета ҳужжатлари шакллантирилиб, буюртмачи ташкилотлар – Амударё тумани Халқ таълими бўлими ҳамда туман Мактабгача таълим бўлими томонидан саъй-ҳаракатлар бошланмоқда.
Шуниси эътиборлики, фуқаролар ташаббусли бюджет жараёнида фаол иштирок этиш оқрали ўзлари яшаб турган ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инфратузилмани янада яхшилашга муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар.
Робия Йўлдошева.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶