13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:11
Саломатлик 👁 328

4-СЕКТОР ҲУДУДИДАГИ НАМУНА МАҲАЛЛАСИ АҲОЛИСИ ЧУҚУРЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ

4-СЕКТОР ҲУДУДИДАГИ НАМУНА МАҲАЛЛАСИ АҲОЛИСИ ЧУҚУРЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ

Кейинги йилларида юртимизда халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва савиясини юксалтириш, айниқса, оналар ва болалар, ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Амударё туманида ҳам олис ва чекка ҳудуд бўлган Намуна маҳалласи аҳолиси учун Тиббиёт  бирлашмаси шифокорлари ва тор доирадаги  мутахассислари, 6-сонли оилавий поликлиника шифокорлари билан ҳамкорликда "Инсон қадри учун" акцияси остида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

3 июнь куни ҳудуд бўйича сектор раҳбари ташаббуси билан Президентимизнинг 2020 йил 12 ноябрдаги Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган мазкур тиббий кўрик юртимизда аҳоли, айниқса, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини юксалтиришга қаратилаётган эътиборнинг бир намунаси бўлди. Тиббий кўрикда терапевт, педиатр, кардиолог, онколог, гинеколог, отолоринголог, офтальмолог, эндокринолог, стоматолог, невропатолог мутахассислар иштирок этдилар. Шунингдек, кўрик давомида, диспансер ҳисобида турган беморлар, ногиронлар, хотин-қизлар ва болалар саломатлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Шу куни маҳалланинг 350  нафар аҳолиси УЗИ, 328 нафари флюрография, 140 нафари ЭКГ,  392 нафари клиник лаборатория текширувларидан ўтказилди. Аҳамиятлиси, шифокорлар қабулига келиш имкони бўлмаган,  хатлов натижасига кўра 4-гуруҳга мансуб 4 нафар беморлардан ҳам хонадонларига борилган ҳолда хабар олинди ва уй шароитида  тиббий кўрикдан ўтказилди. Шифокорлар тиббий кўрик натижаларига кўра аниқланган касалликларга кўра амбулатор ва стационар даво чоралари бўйича керакли тавсиялар беришди.

Аниқланган беморларнинг беш нафарига Бирлашманинг жарроҳлик бўлимига, икки нафар  кардиология бўлимига, туғиш ёшидаги аёллардан 3 нафарига гинекология бўлимида даволаниш учун йўлланмалар берилди. Онкологик касаллик хавфи бўлган бир нафар беморга мутахассис шифокор томонидан даво муолажалари белгиланди. Қандли диабет касаллиги аникланган яна бир бемор эндокринолог шифокор томонидан тавсиялар берилди. Юрак қон-томир касаллиги бўлган 38 нафар, тери-таносил касалликлари бўлган 12 нафар, лор касалликлари бўлган 14 нафар беморларга  амбулатор даво чоралари буюрилди. Миопияси бўлган 12 нафар беморга мос диоптрийдаги кўзойнаклар тавсия қилинди.

Шунингдек, 202  нафар  3-гуруҳга  мансуб  “Д” назоратда  турган  беморларга  амбулатор даволар берилиб, оилавий поликлинка ҳисобидан дори-дармонлар  билан  таьминланди. Етмиш ёшдан ошган 24 та нуронийларга “Кальций  Д-3” таблеткаси 4-гуруҳга киритилган   Ражаб Холменовга  ногиронлик аравачаси бериш режалаштирилди. Жомбул Тажибоевга эса ногиронлик нафақаси тайинлаш учун керакли ҳужжатларни шакллантириш бошлаб юборилди.

Тиббий кўрик натижасида жами 202 нафар беморга амбулатор муолажа ва 11 нафар беморга стационарга йўлланма берилди.

Тадбирда аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, фуқароларнинг тиббий билим ва маданиятини ошириш, касалликларни илк даврида аниқлаш ва даволаш чораларини кўришга кабиларга ҳам эътибор қаратилди.

Тиббий кўрик ўтказиш билан бирга, ҳозирги вақтда кенг тарқалган юқумли касалликлар, ўпка, диабет, онкологик, юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш, профилактика қилиш ва даволаш усуллари, соғлом турмуш тарзи ва фаол жисмоний ҳаракатнинг аҳамияти тушунтирилди. Тиббиёт бирлашмасининг саломатлик бўлими шифокорлари томонидан шахсий гигиенага риоя қилиш  ва соғлом турмуш тарзи, жисмоний фаоллик, тўғри овқатланиш тамойиллари тўғрисида маърузалар қилинди ҳамда мавзуга оид буклетлар тарқатилди.

Намуна маҳалласи аҳолиси чекка ҳудудлар аҳолисининг саломатлигини муҳофаза қилишга яқиндан ёрдам бериш мақсадида шу ернинг ўзида тиббий кўрик ташкил этилгани, ўзларига қаратилган бундай эътибор ва ғамхўрликдан ниҳоятда мамнун бўлдилар. Бу каби сайёр тиббий кўриклар аҳолига катта қулайлик яратиш билан бирга, шифокорларнинг ўзаро тажриба алмашишлари, даволашдаги илғор иш услубларини ўрганишларига, касбий билим ва малакаларини оширишга яқиндан ёрдам беради.

Ж.Явкашев, туман ТТБ шифокори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026