13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:46
Жамият 👁 421

«ОНА ТАБИАТ БАҒРИДА БИР КУН» МАВЗУСИДА АМУДАРЁЛИК ЁШЛАР УЧУН ҚУЙИ АМУДАРЁ ДАВЛАТ БИОСФЕРА РЕЗЕРВАТИГА САЁҲАТ УЮШТИРИЛДИ

«ОНА ТАБИАТ БАҒРИДА БИР КУН» МАВЗУСИДА АМУДАРЁЛИК ЁШЛАР УЧУН ҚУЙИ АМУДАРЁ ДАВЛАТ БИОСФЕРА РЕЗЕРВАТИГА САЁҲАТ УЮШТИРИЛДИ

Атрофимизни ўраб турган жонли табиат бетакрор гўзаллиги, турфа неъматлари билан ҳаётимизга файз бағишлаб туради. Инсон ҳаёти  учун энг зарурий манба – битмас-туганмас кислород фабрикаси, кўзларимизга қувонч бағишловчи фауна ва флораси нақадар бебаҳо эканлигини англаш, бу гўзалликни бойитишга ҳисса қўшиш – нафақат ўзимиз, балки инсоният учун азалий қадриятдир. Чунки она табиатсиз биз ҳеч ким эмасмиз ва ўзимиз жонажон табиат маҳсулимиз.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг Амударё туман бўлими томонидан ёшларнинг экологик маданиятини шакллантириш, экологик билимини ва экологияга бўлган муносабатини, меҳр-муҳаббатини кучайтириш муносабатини, меҳр-муҳаббатини кучайтириш мақсадида Қуйи Амударё давлат биосфера резерватига тез-тез саёҳатлар ташкил этилиб, атроф-муҳит муҳофазасига бағишланган тарғибот-ташвиқот тадбирлари амалга оширилиб келинмоқда.

Маълумки, Қуйи Амударё давлат биосфера резервати 2021 йил 16 сентябрда ЮНЕСКОнинг  “Инсон ва биосфера” дастури доирасида бутунжаҳон  қўриқхоналари тармоғига киритилди. Қуйи Амударё давлат биосфера резервати Амударё қуйи оқимининг шимолий қисмида, Орол денгизининг собиқ соҳили жанубий-шарқида жойлашган бўлиб, бу Марказий Осиёдаги энг йирик табиий тўқайлардан бири ҳисобланади. У глобал нуқтаи назардан йўқ бўлиб кетиш хавфи остида турган ноёб экотизмдир.

Бу ҳудуд ўсимликлар ва ҳайвонларнинг муҳим яшаш жойи  бўлиб, Ўрта Осиёнинг чўл минтақаларида энг юқори  биологик хилма-хиллиги билан ажралиб турадиган ва шунингдек, йўқолиб кетиш хавфи остида турган Бухоро кийикларининг қўриқланадиган табиий яшаш жойидир. Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг Амударё туман бўлими томонидан яқинда амударёлик ёшлар учун уюштирилган “Она табиат бағрида бир кун” мавзусидаги маънавий-маърифий ва экологик тарғибот-ташвиқот тадбирида бу ҳақда ёшларга мутахассислар томонидан зарур тушунча ва маълумотлар берилди.

Ёшлар Қуйи Амударё давлат биосфера резервати Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний ва Амударё туманлари ҳудудида жойлашгани, Марказий Осиё ўрмонларининг 20 фоизи, Ўзбекистон ўрмонларининг 74 фоизи ушбу ҳудудга  тўғри келиши ҳақидаги қимматли маълумотларга эга бўлдилар.

Умумий ер майдони 69 минг гектарни ташкил этувчи мазкур биосфера резерватидаги мавжуд 419 турдаги ўсимликларнинг 2 тури, 36 турдаги ҳайвонларнинг 1 таси, 43 хил балиқ турининг 12 таси, 246 қушлар туридан 23 та си Қизил Китобга киритилгани ҳақидаги маълумотлар саёҳат иштирокчилари бўлган ёшлар қалбида атроф-муҳит, айниқса, жонли табиат билан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш туйғусини уйғотди.

Айниқса, ёшлар Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими, олий таълим муассасалари профессор ўқитувчилари, талабалари билан ҳамкорликда Бухоро буғуларининг популяцияси, биосфера резервати энтемофаунаси, ҳудуддаги ўсимликларнинг мониторинги, олиб борилаётган илмий тадқиқот ишларига катта қизиқиш билдирдилар.

Ёшлар жонли табиат мўъжизалари билан ошно бўлиб, Бухоро буғулари ва турфа қушлар, ўсимликлар олами билан яқиндан танишдилар. “Она табиат бағрида бир кун” мавзусида, амударёлик ёшлар иштирокида ўтказилган маънавий-маърифий ва экологик тарғибот-ташвиқот саёҳат тадбири ёшларнинг экология ва атроф-муҳит бўйича билим ва кўникмаларини оширишларида муҳим аҳамият касб этди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026