14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 18:43
Фан ва таълим 👁 412

40-сонли мактабда жорий ўқув йили якунига бағишланган "Сўнгги қўнғироқ" тадбири ўтказилди

40-сонли мактабда жорий ўқув йили якунига бағишланган "Сўнгги қўнғироқ" тадбири ўтказилди

Мавзуга оид фотогалерея

25 май куни мамлакатимизнинг барча жойларида бўлгани каби Амударё туманидаги умумтаълим мактабларида ҳам сўнгги қўнғироқ жаранглаб, жорий ўқув йили ниҳоясига етиши муносабати билан “Хайр, мактабим!” номли тадбирлар ўтказилди.

Туман ХТБга қарашли 40-сонли мактабнинг 2021-2022 ўқув йили якунига бағишланган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида туман ҳокими Султонбой Йўлдошев иштирок этди.

Тадбирни мактаб директори Санобар Хўжамуратова очиб, барча ўқитувчи ва ўқувчиларни 2021-2022 ўқув йилини муваффақиятли якунлаганликлари билан самимий қутлади.

Айтиш керакки, бу йил Амударё туманидаги умумтаълим мактабларини 6 минг 68 нафар 9-ва 11-синф ўқувчилари тугатмоқда. Шундан 11-синф битирувчилари 2 минг 581 нафарни ташкил қилади. Улардан 15 нафари олий даражали шаҳодатнома эгалари бўлиб, мактабни олтин медаллар билан, 2 нафар битирувчи эса кумуш медаль билан тугатишмоқда.

Туман ҳокими Султонбой Йўлдошев барча битирувчиларни ҳаётидаги унутилмас кун – мактабни тамомлаб, етуклик шаҳодатномасини олиш, вояга етиб, мустақил ҳаёт сари қадам ташлаш арафасида тургани билан табриклади.

Президентимизнинг матаб битирувчиларига йўллаган табригида таъкидланганидек, сўнгги йилларда мактабгача таълим, олий ва ўрта махсус таълим тизими сифат жиҳатидан кескин ўзгарди. Айниқса, мактаб таълимини ривожлантириш умумхалқ ҳаракатига айланиб, бу борада туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ҳозирги вақтда юртимизда 10 мингдан зиёд давлат умумтаълим мактаблари билан бирга кўплаб нодавлат, давлат-хусусий шериклик шаклидаги мактаблар, Президент, ихтисослаштирилган ва ижод мактаблари фаолият юритаётгани ушбу тизимда қисқа муддатда чуқур таркибий ва сифат ўзгаришлари юз берганини кўрсатади.

Биргина ўтган йилда 3,3 триллион сўм маблағ ҳисобидан 789 та мактабда қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Халқаро фан олимпиадаларида ўқувчиларимиз қўлга киритган медаллар сони 3 баробар, минтақавий олимпиадаларда эса қарийб 2 баробар кўпайгани, “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида 900 мингдан зиёд ўқувчи дастурлаш асосларини ўрганиб, сертификатга эга бўлгани барчамизни хурсанд қилади.

Тадбирда туман ҳокими битирувчи ёшларни табриклаб, келгусидаги ўқиш ва ишларида омадлар тилади ҳамда мактабни муваффақиятли тамомлаётган битирувчиларни, илғор ўқитувчиларни ва ибратли ота-оналарни, шунингдек турли танлов ва мусобақаларда фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаган ёшларни ва уларнинг устозларини тақдирлади.

Айтиш керакки, мактаб ўқувчилари бу йил ҳам катта ютуқларни қўлга киритдилар. Жумладан, 4 нафар 11-синф ўқувчилари – Коммуна Ражабова, Лобар Йўлдошева, Моҳимжон Жабборбергенова ва Гулинур Нураддиновалар инглиз тилидан В2 сертификатига эга бўлдилар. Улар эндиликда олий таълим муассасаларига кириш тест синовларида инглиз тили бўйича максимал баллга эга бўладилар ва чет тили фанидан тест синовидан озод этилади.

Тадбир давомида туман Маданият бўлими санъаткорлари томонидан куй-қўшиқлар ижро қилиниб, битирувчилар жонажон мактаби ва ўқитувчилари билан хайрлашдилар.

Барча битирувчиларнинг давлат имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб, олий таълим муассасалари талабаси бўлиш бахтига эришишларига тилакдошмиз!

Ўйлаймизки, ёшларимиз Президентимиз ишонч билдирганларидек, мамлакатимизда яратилган имкониятлар асосида етук мутахассислар бўлиб, келгусида юртимиздаги замонавий кластерлар, фермер хўжаликлари, ишлаб чиқариш корхоналари, катта-катта қурилишлар, фирма ва компаниялар, давлат ва нодавлат ташкилотлар, маданий ва ижодий жамоаларда иш бошлайди ҳамда Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини оширишга муносиб ҳисса қўшади.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019