13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:14
Саломатлик 👁 402

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПЕДИАТРИЯ ИЛМИЙ АМАЛИЙ МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИ, ПРОФЕССОР ДИЛОРОМ АҲМЕДОВА АМУДАРЁЛИК ПЕДИАТР-ШИФОКОРЛАР ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПЕДИАТРИЯ ИЛМИЙ АМАЛИЙ МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИ, ПРОФЕССОР ДИЛОРОМ АҲМЕДОВА АМУДАРЁЛИК ПЕДИАТР-ШИФОКОРЛАР ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

Президентимиз тиббиёт соҳаси вакиллари билан бўлган учрашувида миллатнинг бардавомлиги, халқнинг саломатлиги тиббиёт соҳаси ходимларининг фидойилигига кўп жиҳатдан боғлиқлигини, том маънода халқимизни соғломлаштириш, уларнинг ижтимоий ва маънавий фаоллигини ошириш она ва боланинг реподуктив саломатлигини муҳофаза этишга, болага ҳали у дунёга келмасдан зарур ғамхўрлик кўрсатишга боғлиқлигини қайта-қайта таъкидладилар. Шу билан бирга Президентимиз томонидан соҳани ривожлантиришга ҳамда шифокорларнинг моддий манфаатдорлигини оширишга қаратилган Қарор ва Фармонлар имзоланди.

Хусусан, Президентимизнинг “Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш тўғрисида”ги ҳамда “2022-2026 йилларда оналик ва болаликни муҳофаза қилишни кучайтириш тўғрисида”ги Қарорлари репродуктив аёллар ва ҳомиладорларни аниқ режалаштирилган  тизим асосида рўйхатга олиш, репродуктив  ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини талаблар даражасида амалга ошириш ҳамда кўламини янада кенгайтириш имконини берди.

Президентимизнинг 2022 йил 25 апрелдаги Қарори ҳамда ушбу Қарор ижросини таъминлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг буйруғига асосан Амударё туман Тиббиёт бирлашмаси ҳузуридаги кўптарммоқли Марказий поликлиникада жорий йилнинг 1 май санасида янгидан болалар бўлими ташкил этилиб, бўлимда болалар тор соҳа мутассислари, қизлар саломатлик маркази, педиатр, иммунолог, мактаб ва боғча шифокорлари  ҳамда эмлаш хонаси ўз фаолиятини бошлади.

Мазкур бўлим болаларга стационар ёрдам кўрсатиш учун зарур тиббий-услубий қўлланмалар, клиник  стандарт протоколлари, болаларга интеграллашган усулда ёрдам кўрсатиш бўйича ҳамда кейинги кузатув ва маслаҳатлар хусусидаги қўлланмалар билан таъминланган. Янги туғилган чақалоқлар ва 18 ёшгача  бўлган болаларга малакали тиббий хизмат кўрсатаётган 50 ўринга мўлжалланган мазкур бўлимда айни пайтда 49 нафар бемор болалар даволанмоқда.

Жорий йилнинг 14 май санасида Амударё туман Тиббиёт бирлашмаси ҳузуридаги кўптармоқли Марказий поликлиникада ташкил этилган  Болалар бўлими фаолияти билан танишиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Педиатрия илмий амалий Маркази директори, профессор Аҳмедова Дилором  Илҳомовна ташриф буюрди ва мазкур бўлим шифокорлари билан учрашиб, бемор болалар ҳолидан хабар олди.

Профессор Дилором Илҳомовна бўлим фаолия билан танишиш жараёнида бу ерда яратилган шарт-шароитлардан ташқари, Болалар бўлимининг энг зарур дори-дармонлар, тиббий воситалар билан таъминланиш ҳолатини ҳам ўрганди.

Бўлимда 4 та ҳамшира пости ва 2 та муолажа хонаси мавжуд бўлиб, муолажа хоналари энг зарур тиббий волситалар билан тўлиқ таъминланган.

Профессор Дилором Аҳмедова Амударё туман Тиббиёт бирлашмаси ҳузуридаги болалар жонлантириш бўлимини ҳам бориб кўрди. Мазкур бўлимда 2 та шошилинч педиатрия бригадалари фаолият юритмоқда. Дилором Аҳмедова оғир аҳволдаги бемор болаларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида бўлимдаги мавжуд 2 та ўпкани сунъий вентиляция қилиш ускунаси, 2 та ўпкани доимий мусбат босим билан сунъий шамоллатиш ускунаси, 4 та оксигенатор, 5 та марказий кислород етказиб бериш нуқталари, вақтидан олдин ёки касал туғилган чақалоқларни жонлантириш учун автоматик кислород билан таъминлайдиган ва оптимал ҳароратни сақлайдиган 1 та очиқ ҳамда 2 та ёпиқ кувез ускуналари, 3 дона монитор, 1 та функционал кароват ва бошқа зарур ускуна ва жиҳозларнинг ҳолатини кўздан кечириб, бўлимдаги мавжуд 6 та койкада даволанаётган бемор болалар ҳолати билан яқиндан танишди.

Профессор Аҳмедова Дилором Илҳомовна ўз ташрифи давомида шифокорлар ва бемор болалар ҳамда уларнинг ота-оналари билан мулоқотда бўлиб, уларнинг муолажа чоралари юзасидан саволларига жавоб берди. Шунингдек, амударёлик педиатр-шифокорлар олдида турган долзарб вазифалар ҳамда тиббиёт сохасидаги инновацион янгиликлар, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича ўз таклиф ва тавсияларини берди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026