12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:37
Сиёсат 👁 357

ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ РАИСИ САЙЛОВИГА ДОИР ЎҚУВ СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ

ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ РАИСИ САЙЛОВИГА ДОИР ЎҚУВ СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Айни кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Амударё туманида ҳам жорий йилнинг май ойида ўтказиладиган фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга доир ишлар қизғин паллага кирди.

Маҳалла институти ўзини ўзи бошқариш органи сифатида маълум бир ҳудудда ижтимоий-сиёсий, маданий, диний ва бошқа соҳаларда мустақил иш олиб борувчи ижтимоий тузилмадир. Тизимда айниқса, сўнгги икки-уч йил  ичида катта ўзгаришлар юз берди, раисларнинг халқ ҳаётига шунчаки томошабин бўлиб, идорада ўтириб ишлаб ойлик оладиган вақти ўтди. Эндиликда  овул, маҳалла, шаҳарчадаги муаммоларни, халқ ҳаётидаги камчиликларни маҳалланинг ўзида ҳал этиш даври келди.

Одамларнинг оддий мурожаатлар учун ҳам ҳокимлик ва бошқа идораларга қатнаб овора  бўлишига чек қўйилмоқда. Бунинг учун элига фидойи, ишчан, ўз хизмат лавозимида сидқидилдан ишлашга шай инсонлар ўзини ўзи бошқариш органлари раислигига сайланмоғи  керак.

Шу боисдан ҳам туманимизда сайловга тайёргарлик ишларига масъулият билан қаралиб, эларо обрў-эътиборли, билимли, одамлар ҳаётидаги муаммоларни дадил кўтариб чиқиб, ижобий ҳал қилишга ҳаракат қиладиган ташаббускор инсонлар номзодлари танлаб олинишига алоҳида эътибор қаратилди.

Сайловни шаффоф, адолатли тарзда ўтказиш бўйича турли тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда. Хусусан, жорий йил 12 май куни тумандаги фуқаролар йиғини раиси сайловини ўтказувчи 49 та ишчи гуруҳлар учун ташкил этилган ўқув семинар ҳам шу мақсадга қаратилди.

Ўқув семинарда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг вакили Мурод Нигматов, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири Сағиндиқ Турманов, сайловни ташкил қилиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси таркиби ва туманнинг 49 та маҳаллаларидаги ишчи гуруҳлари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ва котиблари, умумий ҳисобда жами 166 нафар иштирокчи қатнашишди.

Маълумки, маҳаллалардаги ишчи гуруҳлар сайловчиларга энг яқин бўғин ҳисобланади. Сайлов пайтида ошкораликни таъминлаш, энг муносиб номзодларни қўллаб-қувватлаш учун адолатли сайлов муҳитини яратиш, ишчи гуруҳ аъзоларининг сайлов қонунчилиги борасидаги ҳуқуқий билимларини ошириш, фидойи инсонларнинг фуқаролар йиғини раиси этиб сайланишига сабаб бўлиши шубҳасиздир.

Семинар иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида”ги Қонуни билан белгиланган Фуқаролар йиғинлари раислари сайловини   ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ норматив ҳужжатлар яна бир бор тўлиқ таништирилди. 

Ишчи гуруҳларга сайловни ўтказишдаги эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар,  қонунчилик бўйича тавсиялар берилди ҳамда намунали сайлов амалиётда қандай ўтказилиши кўрсатилди.

Шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари сайловини намунали ташкил этиш, сайловнинг демократик асосда, шаффоф тарзда ўтказилишини таъминлаш борасида муҳим маслаҳатлар берилди.

Фуқаролар йиғини раислигига эл дарди билан яшайдиган, маҳалланинг катта-ю кичиги ҳурмат қиладиган, одамлар ташвишига елка тутишга қодир салоҳиятли инсонлар сайланиши фуқаролар танловига боғлиқ эканлиги таъкидланди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026