13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:15
Фан ва таълим 👁 361

1-сонли мактаб ўқувчилари Хотира ва қадрлаш кунини кенг нишонлашди

1-сонли мактаб ўқувчилари Хотира ва қадрлаш кунини кенг нишонлашди

Шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Амударё туманида ҳам ўз Ватани озод, ҳур ва обод бўлиши учун курашган инсонлар хотирасига бағишлаб турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб, миллий қаҳрамонларимизнинг хотирасига ҳурмат-эҳтиром кўрсатилмоқда. Ўтганларни, уларнинг хайрли ишларини ёдга олмоқ, жасоратлари ҳақида бугунги ёшларни хабардор қилмоқ халқимизга хос эзгу фазилатлардандир.

Айниқса Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган юртдошларимизни хотирасини адабийлаштириш, оловли жанггоҳларда бемисл азоб-уқубатларни сабр-бардош билан енгиб, элимизга омон қайтиб, яримжон ҳолида ҳам юртимиз равнақи учун турли соҳаларда меҳнат қилган уруш қатнашчиларини эсга олиш ҳам улкан тарбия мактабидир. Чунки бугунгидай дориломон кунлар ўз-ўзидан келмаган. Бугунги бахтиёр замонамиз ота-боболаримиз заҳматли меҳнатлари, машаққатлари мевасидир.

Шу йилнинг 6 май санасида туманимиздаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 3-А синфида ташкиллаштирилган “Хотира – муқаддас, қадр – улуғ” деб номланган тадбирда ҳам шу ҳақда батафсил сўз борди.

Тадбирга мазкур синф ўқувчиларидан ташқари мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Санобар Муродова, илмий ишлар бўйича ўринбосари Шоҳида Жабборберганова, ижодий-маданий ишлар бўйича тарғиботчиси Зулфия Оллаёрова ва фан ўқитувчилари, туманимизда жойлашган 92-02 ҳарбий қисм хизматчиси Шерзод Отабоев, ўқувчиларнинг ота-оналари иштирок этдилар. Бошловчилар ўзбек ва рус тилларида иштирокчиларга салом бериб, 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбир бошланишини эълон қилдилар. Кўнгилларда фахр, жўшқинлик уйғотиб давлатимиз мадҳияси янгради.

3-А синф раҳбари, тадбир ташкилотчиси Гулнора Йўлдошева, 92-02 ҳарбий қисм хизматчиси Шерзод Отабоев, мактаб ижодий-маданий ишлар бўйича тарғиботчиси Зулфия Оллаёровалар юртимизда кенг нишонланаётган 9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрами моҳияти ҳақида, Иккинчи жаҳон уруши, фронт орти меҳнат фахрийларига кўрсатилаётган ғамхўрликлар ҳақида гапирдилар. Ачинарлиси, жанггоҳлардан омон қайтиб урушдан кейинги оғир тикланиш йилларида ҳам мардона меҳнат қилган инсонлар сафи тобора камайиб бораяпти, ўша машъум уруш қаҳрамонларининг кўпчилиги дунёдан ўтиб кетишди. 1-сонли мактаб ҳудудида ҳам уруш қатнашчилари бор эди.

Тадбирда ўқувчилар даврага уларнинг портретларини олиб чиқишиб, ҳар бири ҳақида маълумотлар айтишди. Урушни лаънатловчи, тинчлик-осойишталикни улуғловчи шеърлар, қўшиқлар ижро этишди.

Тадбир барчада улкан таассуротлар қолдирди, кўнгилларида бугунгидай ҳур ва бахтиёр замонамизга, тинчлик-осойишталигимизга ҳурмат ҳиссини юксалтирди, доимо огоҳ ва ҳушёр яшашга чорлади.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026