13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:13
Фан ва таълим 👁 562

ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ПСИХОЛОГЛАРИ УЧУН СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ПСИХОЛОГЛАРИ УЧУН СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган психологларнинг зўравонлик жабрланувчиси билан ишлаш ҳамда хотин-қизлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш борасидаги тажрибаларини ошириш мақсадида семинар-тренинг ташкил қилинди.

Амударё туманидаги 82-сонли мактабда бўлиб ўтган семинар-тренингда Қорақалпоғистон Республикаси Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази психологи Роза Аманова, Қорақалпоғистон Республикаси Туманлараро Аёлларни реабилитация қилиш маркази ва мослаштириш марказ директори Гавҳар Чимбайчиева, туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Собирова, туман Халқ таълими бўлими методист психологи Татъяна Пирлепесова ва мактаб психологлари иштирок этишди.

Йиғилишни туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Собурова очди ва олиб борди.

Семинар-тренинг давомида Президент Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 1 мартдаги “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва “Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги, 2021 йил 19 майдаги “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реаблитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорлари мазмун-моҳияти хусусида кенг тушунчалар берилди. Ундан ташқари, хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари, унинг оқибатларини юмшатиш ва кўриладиган чоралар, амалиёт, муаммолар ва кейинги режалар ҳақида ҳам сўз борди.

Қорақалпоғистон Республикаси Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази психологи Роза Аманова эса зўравонликнинг турлари, жамиятимизда зўравонликка учраётган аёлларга ёрдам бериш тартиби ҳақида психологларга батафсил тушунчалар бериб ўтди.

Зўравонликка учраган хотин-қизларни ҳимоя қилиш, уларни соғлом ҳаётга қайтариш, зарур бўлса иш топишга ёрдам бериш, тиббий томондан кўмаклашиш учун юртимизнинг барча ҳудудида Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази фаолият юритаётганлигини айтиб, зўравонликка дуч келган аёллар билан шу марказда жипслашиш кераклигини айтди. Барча психологлар аёлларга психологик ёздам беришлари зарурлигини ҳам тушунтирди.

Тренинг давомида иштирокчилар зўравонликнинг жисмоний, психологик, жинсий, иқтисодий турлари бўйича 4 гуруҳга бўлинишди ва топшириққа кўра, гуруҳдаги ҳар бир иштирокчи томонидан зўравонликнинг битта тури бўйича маълумот ёзилди. Маълумотлар ёзиб бўлингач, ҳар бир гуруҳдан бир иштирокчи чиқиб, ёзилган зўравонлик тури бўйича маълумотларни ўқиб эшиттирди. Малакали психолог томонидан фикрлар умумлаштирилиб, уларга психологик консультациялар берилди.

Семинар-тренингда аввало ҳар бир психолог муаммоли оилаларни ўрганиши, тазйиқ ва зўравонликка мойиллиги бўлган шахсларни аниқлаши ва уларни реабилитация маркази психологи ёрдамида суҳбатлар ўтказиши, оиласида, бошқа жойда зўравонликка учраган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизларга яқиндан ёрдам кўрсатиши, зўравонлик масалалари бўйича аҳолининг хабардорлигини ошириш лозимлигини таъкидланди.

Тренинг давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган, тушунмаган саволларига мутахассисслардан жавоб олдилар. Шунингдек, хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш, уларнинг тазйиқ ва зўравонликка учрашининг олдини олиш, бундай ҳолатларни барвақт аниқлаш мақсадида “Зўравонликсиз оила – соғлом оила”, ”Биз зўравонликка қаршимиз” мавзуларида ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган тарғибот тадбирларини кенг миқёсда, мунтазам равишда ўтказиб бориш бўйича топшириқлар берилди.

Мавлуда Тўраева, 27-сонли мактаб психологи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026