13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:14
Фан ва таълим 👁 509

МАКТАБДА ЭСТЕТИК ФАНЛАР ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

МАКТАБДА ЭСТЕТИК ФАНЛАР ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

Умумий ўрта таълим мактабларида фанлар қай даражада ўқитилаётгани, ўқувчиларнинг фан йўналишларида белгиланган билим, кўникма ва малакаларни қай даражада ўзлаштираётганлиги фан ойликларида яққол намоён бўлади. Таълим сифат ва самарадорлигини оширишнинг муҳим воситаларидан бири албатта, фан ойликларидир. Ойлик доирасидаги ўтказиладиган тадбирлар иқтидорли ўқувчиларнинг қобилиятларини маълум бир мақсадга йўналтириш, истеъдодли, изланувчан, ижодкор ўқитувчиларни аниқлаш, уларнинг тажрибаларини ўрганиш ва умумлаштирган ҳолда тарғиб этиш, таълим-тарбия жараёнидаги қўлланилаётган услубларни такомиллаштиришга хизмат қилади.

Умумий ўрта таълим мактабларида ўтказиладиган фан ойликлари 4 ҳафтадан иборат бўлиб, ҳар бир ҳафта учун аниқ мақсадга қаратилган тадбирлар режалаштиради ва бу мактабнинг йиллик иш режасига киритилади. Унинг бажарилиши мониторинг қилиб борилади.

Таълим-тарбия сифатини яхшилашда муҳим омил бўлиб хизмат қилувчи фан ойликларини юқори савияда ўтказишга туманимиз мактабларида ҳам улкан эътибор қаратилмоқда.

Манғит шаҳридаги кимё-биология фанларига ихтисослашган 38-сонли мактабда апрель – эстетик фанлар ойлиги доирасида қатор тадбирлар ўтказилди. Технология, мусиқа таълими, чизмачилик, тасвирий санъат фанларини қамраб олган эстетик фанларга ушбу мактабда ўқувчиларнинг қизиқишлари юқори эканлигини таъкидлаш жоиз. Буни  тадбир давомида яққол англаш мумкин бўлди.

Ойлик доирасидаги тадбирларнинг энг охиргиси, ойлик давомида амалга оширилган ишларнинг ҳисоботи тарзида ташкиллаштирилган тадбирда технология фани ўқитувчилари Муҳаббат Бекимбетова, Гуласал Қурбонбоева, Турсуной Салаевалар раҳбарлигида ўқувчиларнинг каштачилик, чеварлик, тўқимачилик меҳнатларининг намуналари намойиш этилди. Кўргазмага қўйилган намуналар қайси  ўқувчи ижоди эканлиги ёзиб қўйилди. Шунингдек, тасвирий санъат фани ўқитувчиси Роҳатой Сафарова ўтган дарс машғулотларида ва қўшимча машғулотларда ўқувчилар чизган турли мавзулардаги расмлар кўзгазмаси ҳам барчада улкан таассуротлар қолдирди.

 Миллий ҳунармандчилик намуналари ва расмлар кўргазмаси намойишидан сўнг барча мактаб фаоллар залига йиғилди ва тадбирнинг асосий қисми бошланди. Тадбирга мактаб ўқитувчилари, ўқувчиларидан ташқари бир гуруҳ туман Маданият бўлими ходимлари, санъаткорлар, Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси туман Кенгаши раиси Ширин Янгибоева, Бўстон маҳалла фуқаролар йиғини ходими Барно Дўсимбетовалар ҳам иштирок этдилар. Тадбирни мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Назокат Юсупова очди. У йиғилганларни  яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити билан қутлади, мактабда эстетик фанлар ойлиги сўнгги тадбири мақсади ҳақида, эстетик фанларнинг ўқувчилар камолотида тутган ўрни ҳақида батафсил гапирди.

Мактаб эстетика фанлари ўқитувчиларининг ойлик доирасида амалга оширган ишлари ҳақидаги маълумотлари тинглангач, истеъдодли хонанда Рашид Раҳимов, Жамшид Худойберганов, Ўзбекистон Маданият ва санъат институти талабаси Шерзод Матназаровлар ижро этган дилрабо қўшиқлар даврага ўзгача руҳ бағишлади.

Шунингдек, туман Маданият бўлими ходими Насиба Эшчанова туман миқёсида ўтказилаётган турли байрам томошалари ва халқ сайлларида фаол иштирок этиб, томошабинлар эътиборини қозониб келаётгани учун мактаб бадиий ҳаваскорларидан тузилган “Тасанно” гуруҳи раҳбари ва аъзоларини Фахрий ёрлиқлар билан тақдирлади.

Эстетик фанлар ойлиги ҳисобот тадбири барчада унутилмас таассуротлар қолдирди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026