13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:15
Фан ва таълим 👁 295

“КИТОБ – БИЗНИ БИРЛАШТИРАДИ” ТАДБИРИДА ЁШ ИЖОДКОРНИНГ ИЛК ШЕЪРЛАР ТЎПЛАМИ ТАҚДИМОТ ЭТИЛДИ

“КИТОБ – БИЗНИ БИРЛАШТИРАДИ” ТАДБИРИДА ЁШ ИЖОДКОРНИНГ ИЛК ШЕЪРЛАР ТЎПЛАМИ ТАҚДИМОТ ЭТИЛДИ

Амударё тумани халқ таълими бўлимига қарашли 3-сонли умумтаълим мактабида Президентимиз бошлаб берган 5 та муҳим ташаббус доирасида ёшлар китобхонлигини ривожлантириш, ижодкор ёшларни янада рағбатлантириш, уларнинг истеъдодларини юзага чиқариш, қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий тадбирлар туфайли мактаб ўқувчилари орасидан алоҳида иқтидорга эга ёш ижодкорлар етишиб чиқмоқда. Бунда мактаб кутубхонаси кутубхоначиси  Тозахон Қдирниёзова томонидан амалга оширилаётган маънавий-маърифий давра суҳбатлари, таниқли шоир ва ёзувчилар билан учрашувлар, китобхонлик тарғиботига бағишланган тадбирлар  муҳим аҳамият касб этмоқда.

Жорий йилнинг 14 апрель санасида мактаб кутубхонасида ўтказилган “Китоб бизни бирлаштиради” адабий-мусиқий тадбирда ҳам мактаб ўқувчилари орасида илмга интилувчан, қалблари ижодкорликка мойил ҳаваскор-ёшлар, кўплигига ишонч ҳосил қилдик. Хусусан, Айнура Сарсенбоева, Қамар Оринбоева, Умида Отажонова, Дилшодбек Муродбоев, Нафиса Казакбоева, Жанар Парахатова, Албина Сапарбаева, Молдир Аманбаева, Сандугаш Даулетбаева, Жазира Базарбоева, Улуғбек Сағинбоев, Ерназар Калмуратов, Нурлан Назарбаев каби бири-биридан эпчил, билимдон ва ҳозиржавоб ўқувчилар ўзларининг чиқишлари билан ҳақиқий китобхон эканликларини намойиш этдилар.

 “Китоб – бизни бирлаштиради” шиори остида ўтказилган тадбир давомида китобхон ўқувчилар ўзбек, қорақалпоқ, қозоқ, рус мумтоз ва ҳозирги замон адабиёти намоёндалари ижодидан намуналар ўқидилар. Жаҳон адабиётининг дурдона асарлари ҳақида ўз фикрлари ушбу асарлардан олган таассуротлари ҳақида тўлқинланиб сўзладилар.

Тадбирда мактаб кутубхонаси кутубхоначиси Тозахон Қдриниязова Президентимизнинг беш муҳим ташаббуси доирасида амалга оширилаётган китобхонлик тарғиботига бағишланган тадбирлар ҳақида тўхталиб, китоб мутолааси туфайли бир-бирлари билан самимий мулоқот ўрнатаётган ўқувчилар, уларнинг қизиқишлари, ижодий изланишлари ҳақида фахрланиб сўз юритди.

Дарвоқе, китобхон ёшлардан Шаҳзода Жўллибоева, Муҳаббат Оринбосарова, Навбаҳор Сарсенбоеваларнинг шеърлари туман ва Республика матбуотида чоп этилибгина қолмай, Шаҳзода Жўллибоева билан Муҳаббат Оринбасарованинг илк шеърий тўпламлари нашрдан чиқди. Мактабнинг яна бир иқтидорли ўқувчиси Навбаҳор Сарсенбаеванинг шеърлар тўплами ва бир гуруҳ ижодкор ўқувчилар шеърларидан иборат гала тўплам нашрга тайёрланмоқда.

Биз ижодий жамоамиз билан мазкур мактабда бўлган кунимиз “Китоб – бизни бирлаштиради” маънавий-маърифий тадбир давомида Муҳаббат Оринбасарованинг “Ҳақ ниетлер” деб номланган илк шеърлар ва ҳикоялар тўпламининг тақдимоти ҳам ўтказилди. Тошкент шаҳридаги “Муҳаррир” нашриётида чоп этилган Муҳаббат Оринбасарова қаламига мансуб мазкур китобдан унинг она Ватан, дўстлик, тинчлик, меҳр-оқибатни тараннум этувчи шеърлари ва ҳикоялари ўрин олган.

Китоб тақдимоти муносабати билан тадбир меҳмонлари – “Жайхун илҳомлари” ННТ раиси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий Уюшмаси аъзоси, шоирЎрозали Рейимов, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, “Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбири Робия Йўлдошевалар ёш ижодкор қиз Муҳаббат Оринбасаровани катта шеърият сари қўяётган илк қадами билан муборакбод этишиб, ёш қаламкашга ижодий парвозлар тиладилар. Шунингдек, Муҳаббат Оринбасарованинг онаси ва устози Алмагул Бекмуратова, маънавий-маърифий ишлар бўйича мактаб директорининг ўринбосари, Гулчеҳра Алламбекова, она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Фарида Ендирбаева, қорақалпоқ тили фани ўқитувчиси Жулдузхан Турғанбаевалар ўзларининг самимий тилакларини билдирдилар.

Бўлиб ўтган тадбир ўқувчи-ёшларнинг иқтидорларини ривожлантириш орзу-интилишларини қўллаб-қувватлашга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этди.

Р.АНАРОВ, М.ШОМУРОДОВ лавҳаси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026