13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:14
Фан ва таълим 👁 369

“ИЖОДКОР ВА ИНТИЛУВЧАН ЁШЛАР” ЭСТЕТИК ФАНЛАР ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА ТАНИҚЛИ ШОИРЛАР БИЛАН УЧРАШДИЛАР

“ИЖОДКОР ВА ИНТИЛУВЧАН ЁШЛАР” ЭСТЕТИК ФАНЛАР ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА ТАНИҚЛИ ШОИРЛАР БИЛАН УЧРАШДИЛАР

++ Жорий йилнинг 23 апрель санасида Манғит шаҳридаги 55-сонли умумтаълим мактабида эстетик фанлар ойлигига бағишланган “Ижодкор ва интилувчан ёшлар” мавзусида адабий-мусиқий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда мазкур мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Хонимжон Ражабова, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, шоира Назира Матёқубова, маънавият фидойилари шоир Турсунбой Абдуллаев, шоир ва ёзувчи Аҳмад Нафасов, шоира Зулфия Оллоёровалар ҳамда мактабнинг ижодкор ўқувчи-ёшлари ҳамда ўқитувчилар иштирок этишди.

Тадбирни мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Баҳром Ҳикматуллаев очди ва мактаб ўқувчилари томонидан амалий фанлар бўйича эришилаётган ютуқлар, тўгараклар фаолияти, шунингдек, беш муҳим ташаббус доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтди.

Эстетик фанлар ойлиги муносабати билан технология, мусиқа, тасвирий санъат чизмачилик фанларининг аҳамияти ва бошқа фанлар билан узвий боғлиқлигини акс эттирувчи воситалар билан безатилган мактаб фойеси ва тадбир учун танланган хонада ўқувчилар қўл меҳнати билан ясалган ижодкорлик намуналарини ўзида мужассам этган кўргазма намойиш этилди. Кўргазмадан жой олган мактабнинг ижодкор ўқувчи-ёшлари томонидан тайёрланган тикувчилик, тўқувчилик, шунингдек робототехника, рассомчилик, санъат ва китобхонлик бўйича ижодий ишлари намуналари тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Тадбир давомида мактабнинг “Чевар қўллар” тўгараги аъзолари томонидан тайёрланган ва ўқувчи-қизлар ижодкорлик қобилиятини янада оширишга қаратилган турли миллатларнинг ҳамда ўзбек халқининг миллий либослари, болалар либослари, тўй ва базмлар, халқимизнинг турли маросим либослари намойиши ҳам бўлиб ўтди. Миллийлигимизни асраш, халқимизнинг миллий-маънавий меросидан фахрланиш, ёшларимизнинг қизиқувчанлигини ошириш, иқтидорларини ривожлантиришга қаратилган либослар намойиши нафақат тадбир иштирокчилари, балки ҳар бир ўқувчи-ёшнинг қалбида халқимиз маънавияти, миллий-маданий қадриятларидан фахрланиш ва ҳурмат туйғусини уйғотди.

Эстетик фанлар ойлиги доирасида ўтказилган “Ижодкор ва интилувчан ёшлар” тадбирида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, таниқли шоира Назира Матёқубова, Хонимжон Ражабова, Турсунбой Абдуллаев, Аҳмад Нафасов, Зулфия Оллоёровалар ҳам сўзга чиқишиб, мактабнинг интилувчан, ижодкор ўқувчи-ёшлари томонидан беш муҳим ташаббус доирасида амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо бердилар. Айниқса, ўқувчилар томонидан тайёрланган тикувчилик, тўқувчилик, робототехника, рассомлик, санъат, китобхонлик йўналишлари бўйича тайёрланган ижодкорлик намуналари уларнинг ёрқин келажак сари дадил интилаётганларидан далолат эканлигини таъкидладилар.

Шундан сўнг тадбир меҳмонлари ўз шеърларидан ўқиб бердилар ҳамда мактаб ижодкор ёшларининг шеърларини мароқ билан тингладилар.

Тадбирда ўқувчи-ёшлар томонидан ижро этилган дилрабо куй ва қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

Тадбир якунида мактабнинг амалий фанлар услуббирлашма Кенгаши аъзоси, технология фани ўқитувчиси Шаҳноза Қурбонбоева, мусиқа фани ўқитувчиси Баҳодир Атоев, тасвирий санъат фани ўқитувчиси Шокир Оразбоевлар амалий фанлар ойлиги доирасидаги барча тадбирларда фаол иштирок этган ўқувчи-ёшларга миннатдорчилик билдиришиб, ўз совғаларини тақдим этдилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026