Депутат ногиронлиги бўлган кексалар ва нуронийлар холидан хабар олди
Жорий йил 16 апрель куни Амударё тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари, “Нуронийлар” жамоатчилик кенгаши раиси Б.Балтабаев тумандаги бир гуруҳ уйда ётиб қолган, якка-ёлғиз, касаллиги бўлган ҳамда ногиронлиги бўлган кексалар ва нуронийлар холидан хабар олди.
Амударё тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари, “Нуронийлар” жамоатчилик кенгаши раиси Б.Балтабаев бошчилигида Ойбек маҳалласида яшовчи Наримбетов Шукуруллага ногиронлик аравачаси, Бўз ёп овулида яшовчи Юлдашова Салия, Уйшин маҳалласида яшовчи Бабажанов Ражапбой ва Бўстон маҳалласида яшовчи Авезова Шарипаларга эшитиш мосламаси, шунингдек Уйшин маҳалласида яшовчи Рахимбоев Шавкат, Ойбек маҳалласида яшовчи Рахимова Марям, Арна бўйи маҳалласида яшовчи Камалова Бибижон, Хизр эли маҳалласида яшовчи Матназаров Алишер, Тор ёп маҳалласида яшовчи Ахмедова Роза, Навоий маҳалласида яшовчи Наримов Худойберган, Бўз солма маҳалласида яшовчи Хидиров Аллаёр, Қизилчоли маҳалласида яшовчи Халменова Тозагул, Куюк кўпир овулида яшовчи Холбаев Булекбой ва Машарипова Турдигулларга қўлтиқ-таёқ берилди.
Бундан ташқари ушбу нуронийларга Б.Балтабаев хомийлигида кийим-кечак ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам берилди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶