13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:14
Фан ва таълим 👁 685

ЎЗБЕКИСТОНДА ФАОЛИЯТ БОШЛАГАН PISA-2022 ХАЛҚАРО ТАДҚИҚОТИ ИЛК БОР АМУДАРЁДА ЎТКАЗИЛДИ

ЎЗБЕКИСТОНДА ФАОЛИЯТ БОШЛАГАН PISA-2022  ХАЛҚАРО ТАДҚИҚОТИ ИЛК БОР АМУДАРЁДА ЎТКАЗИЛДИ

Шу йил 21 апрель куни 86-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчилари Ўзбекистонда илк маротаба PISA-2022 халқаро тадқиқотининг асосий синовида иштирок этди.

Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу тадқиқот Президентимизнинг 2019 йил 29 апрелдаги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 декабрдаги қарори, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти ўртасида имзоланган 2018 йил 11 декабрдаги “Ўқувчиларни баҳолаш халқаро PISA-2022 тадқиқотида иштирок этиш тўғрисида”ги шартнома ҳамда 2021 йил 3 мартдаги “Қўшимча келишув”га мувофиқ ташкил этилиши белгиланган бўлиб, тадқиқотни Ўзбекистон Республикасининг вакили сифатида мувофиқлаштириш, шунингдек, таълим муассасаларининг муваффақиятли иштирок этишини таъминлаш вазифалари Таълим инспекцияси ҳузуридаги Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази зиммасига юклатилган.

Тадқиқотни Таълим инспекцияси ҳузуридаги Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази томонидан PISA-2022 халқаро тадқиқотининг асосий синов жараёнини ташкил этишга масъул қилиб белгиланган бош тест администратори, Миллий марказ бўлим бошлиғи Каримов Низомиддин, ёрдамчи тест администраторлари Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети катта ўқитувчиси Индира Пирлепесова ва Лола Уразбоева ҳамда Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти информатика ўқитиш методикаси кафедраси ассистент-ўқитувчилари Жасурбек Уразимбетов ва Зулкандер Оракбаев, шу билан бир қаторда мактаб координатори Шавкат Тажиев белгиланган талаблар даражасида самарали ташкил этдилар.

Мазкур тадқиқот мамлакатимиз таълим тизимида қандай муаммолар мавжудлигини ва бу жараёнлар натижаси соҳада амалга ошириладиган ислоҳотларга қандай таъсир кўрсатишини, шунингдек, ўқитувчиларнинг мақоми ва уни яхшилаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб беради. PISA – ўқувчиларнинг ўқиш, яъни матнни тушуниш, математика ва табиий фанлардан ташқари креатив фикрлаши, билим даражаларини баҳолашга қаратилган халқаро баҳолаш дастури бўлиб, ўқувчиларнинг мактаб даврида орттирган билим ва кўникмаларини аниқлашга мўлжалланган.

PISA халқаро баҳолаш дастури, шунингдек, ўқувчилар муносабати ва мотивацияси ҳақида қимматли маълумот тўплайди ва ўқувчиларда муаммони ҳал қила олиш каби кўникмаларни ҳам баҳолайди. Масалан, глобал аҳамиятга эга масалаларни ҳал этишда ўқувчи-ёшларнинг фикр-мулоҳазалари ва улар берган таклиф, ечимларни баҳолайди. PISA – дунё мамлакатлари ўқув дастурларида мавжуд бўлган талаблар доирасида ҳалқаро баҳолаш дастурларини ўтказишга асосланиб, ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларни қўллаш, фикрлаш ва мулоқот қилиш қобилиятларига эътибор қаратади. PISA ҳеч қандай ўқув дастурини белгиламайди, тарғиб қилмайди ёки умумий эътироф этишни тақозо этмайди. Иштирокчи мамлакатлар экспертлари ва иқтисодчиларининг фикрича, ўқувчиларда табиий фанлардан ўзлаштирилган билим, кўникма даражалари шаклланиши ва мустаҳкамланиши давлатларнинг келажакдаги муваффақияти учун дастлабки муҳим қадам деб ҳисобланишини эътироф этадилар.

PISA тадқиқоти асосчиси Андреас Шляйхер фикрича: “Ўқув дастурларининг ўзини ўзгартириб қўйиш билан юқори натижа кутиш мантиққа тўғри келмайди. Бунинг учун ўқитиш жараёнини, унинг иштирокчилари бўлган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарининг дунёқарашини ўзгаритиш лозим”. PISA дастури мамлакатларга таълим тизими ютуқ ва камчиликлари ҳақида ўз вақтида ахборот бериш, тегишли дастурларнинг таъсирини таҳлил қилиш имкониятини яратиб, таълим сиёсати соҳасидаги қарорлар қабул қилишни қўллаб-қувватлайди. Таълим сифатини баҳолашга йўналтирилган PISA халқаро тадқиқотлари Ўзбекистон таълим тизими учун илк марта ўтказилаётганлиги сабабли уларни тўғри, самарали ва объектив ўтказиш муҳим аҳамият касб этади. Буни ўз вақтида ҳис қилган мактаб маъмурияти, педагог ва техник ходимлар тадбирнинг самарали ўтиши учун жонбозлик қилган ҳолда ўзларига юклатилган вазифаларни тўлиғи билан бажардилар.

Тадбирни халқаро талаблар даражасида ташкил қилганлиги ва самарали ўтказганлиги учун мактаб жамоаси ва мактаб координатори ҳамда 30-сонли мактаб тренер-ўқитувчиси Умида Раҳимбоевага Таълим инспекцияси ҳузуридаги Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази раҳбари томонидан “Ташаккурнома” топширилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Амударё туман Халқ таълими бўлими раҳбарияти ҳам мактаб жамоаси, мактаб координатори ҳамда 30-сонли мактаб тренер-ўқитувчиси Умида Раҳимбоевага миннатдорчилик билдириб, келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаб қолади.

Равшан Холмуродов, туман ХТБ ТСМ бўлими бош-инспектор методисти.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026