12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:00
Қишлоқ хўжалиги 👁 458

АМУДАРЁ ТУМАНИДА ИНТЕНСИВ БОҒЛАР ЯРАТИЛИБ, ЭРТАГИ САБЗАВОТ ЭКИШ НИҲОЯСИГА ЕТКАЗИЛМОҚДА

АМУДАРЁ ТУМАНИДА ИНТЕНСИВ БОҒЛАР ЯРАТИЛИБ, ЭРТАГИ САБЗАВОТ ЭКИШ НИҲОЯСИГА ЕТКАЗИЛМОҚДА

Боғдорчилик ва иссиқҳона хўжалигини ривожлантириш мақсадида Амударё туманида махсус лойиҳа офиси ташкил этилган бўлиб, айни пайтда туманда мева-сабзавотчиликни ривожлантириш, боғ, экинлар ҳосилдорлигини ошириш ва сифатини яхшилаш мақсадида Амударё туман боғдорчилик ва иссиқхона агентлиги томонидан бугунги кунга қадар 3 мингдан ортиқ мевали дарахт кўчатлари олиб келинди. Бундан ташқари, интенсив сабзавотчиликни ривожлантириш мақсадида 50 минг донадан ортиқ сабзавот ва полиз кўчатларини олиб келиш  режалаштирилган.

Шунингдек, Амударё тумани бўйича 915 гектар очиқ майдонларга ҳар хил турдаги сабзавот экинлари экиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда мазкур майдонларда сабзавот уруғларини экиш ишлари қизғин олиб борилмоқда.

Сифатли картошка етиштириш ва ички бозорни маҳаллий картошка маҳсулотлари билан тўлдириш мақсадида тумандаги “Amudaryotex” хорижий корхонаси кластери томонидан 310 гектар майдонга серҳосил навли картошка уруғларини жойлаштириш учун уруғни ўз вақтида етказиб бериш таъминланди.

Жорий деҳқончилик йилида 130 гектар майдонда соя ўсимлигини етиштириш кўзда тутилган. Шу мақсадда тумандаги қишлоқ хўжалик корхоналари томонидан соя экиладиган ер майдонларида барча агротехник тадбирлар муваффақиятли амалга оширилиб, айни кунларда экиш жараёни якунига етказилмоқда.

Туманимиздаги боғдорчилик тармоғига эга қишлоқ хўжалик корхоналари томонидан интенсив боғлар барпо этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Янгидан интенсив боғлар бунёд этиш ишлари туман ҳокими Султонбой Йўлдашевнинг шахсий иштироки ва ташаббуси билан амалга оширилаётгани туфайли эрта баҳорданоқ 200 гектар майдонларга турли мевали дарахт кўчатлари, 30 гектар майдонга узум токлари сифатли қилиб экилди.

Айни кунларда туманимиз қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан эртаги сабзавот экинларини экиш ишлари ҳам сифатли якунига етказилмоқда. Хусусан, Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдашев раҳбарлигидаги 1-сектор ҳудудидаги Чойкўл, Тўлқин, Қипчоқ, Назархон овуллари ҳамда Бекбой Тўқай хўжаликлари ҳудудидаги фермер хўжаликлари тасарруфидаги 56 гектар майдонга картошка, 80 гектар ерга сабзи, 35 гектар пиёз, 38 гектар майдонга соя ўсимлиги экиш режалаштирилган бўлиб, мазкур экинларни экиш ишлари сифатли якунланди. Айни пайтда сектор ҳудудидаги сабзавот экилган майдонларда бир текис униб чиққан ниҳолларни дастлабки парваришлаш, агротехник тадбирларни амалга ошириш ишлари бошлаб юборилди.

Амударё туман прокурори раҳбарлигидаги 2-сектор ҳудудига қарашли Манғит, Амир Темур номли, Йўлдош Ўрозбоев номли, Қиличбой, Туркманистон муқобил машина-трактор парклари хизмат кўрсатувчи қишлоқ хўжалик корхоналари томонидан ҳам эртаги сабзавот экиш режаси 100 фоиз бажарилди. Мазкур ҳудудлардаги 88 та фермер хўжаликларида белгиланган режага кўра, 101 гектар ерга картошка, 68 гектар сабзи, 46 гектар майдонга пиёз ва 29 гектар ерга соя экилиб, бу борадаги режа ортиғи билан адо этилди.

3-сектор ҳудудидаги Бўз ёп, Хитой, Бобур номли ва Оқ олтин овуллари ҳамда Ўзбекистон маҳалласида жами 119 гектар картошка, 109 гектар сабзи, 30 гектар пиёз ва 46 гектар ерга соя экинлари сифатли қилиб экилди.

4-сектор ҳудудидаги Қангли ва Тошёп овуллари ҳамда Намуна маҳалласи ҳудудларида ҳам жорий йилда рўй бераётган сув танқислигига қарамасдан 16 апрель ҳолатига 33,5 гектар ерга картошка экилиб, бу борадаги режа 98,5 фоиз, 21,5 гектар ерга сабзи уруғи экилиб, режа 89,6 фоизни ташкил этмоқда ва мазкур экинларни экиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Шунингдек, сектор ҳудудидаги фермер хўжаликларида 27 гектар ерга пиёз, 17 гектар ерга соя ўсимлиги экилиб, бу борадаги режа 100 фоизга адо этилди.

Жорий йилнинг 16 апрель ҳолатига Амударё тумани бўйича жами 308 гектар ерга картошка, 279 гектар сабзи, 138 гектар пиёз ва 130 гектар соя ўсимлиги экилиб, гектарларда бир текис униб чиқаётган сабзавот ниҳолларига дастлабки агротехник ишлов бериш ишлари бошлаб юборилди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026