ФАН ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА ОЧИҚ ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ
Апрель ойи давомида умумтаълим мактабларида амалий фанлар ойлиги доирасидаги тадбирлар ўтказилмоқда.
Шу йил 13 апрель куни тумандаги 55-сонли мактабда ҳам ойлик муносабати билан технология фани ўқитувчиси Шаҳноза Қурбонбоева 8-“В” синфда "Касблар таснифи, касбларда меҳнат турлари" мавзусидаги очиқ ўқув машғулотини ташкил этди. Машғулотни кузатиш учун мактаб маъмурияти, фан ўқитувчилари ташриф буюришди.
Дарсда ўқувчи қизлар "Ёш ўқитувчилар" ва "Шифокорлар" деб номланган гуруҳларга бўлиниб, касблар ҳақида шеърлар айтишди. Шундан сўнг, ўқувчиларга "Касбни тўғри топ", "Пантомима" ўйинлари ҳамда ўқувчиларнинг лидерлик қобилиятини ошириш учун "Кемада касблар ўйини" каби дидактик ўйинлар ташкил этилди. Мавзуга кўра ўқувчи қизлар билан келажакда қандай касб танлашлари ҳақида қизиқарли суҳбат, савол-жавоблар ўтказилди. Суҳбат давомида ёшларга келажакда касб эгаси бўлиши, нафақат ўзига балки жамият учун жуда ҳам аҳамиятли эканлиги, ёшлар касб-ҳунар эгалари бўлишлари кераклиги, шу юртдан, шу элдан буюк ва етук инсонлар етишиб чиқмоғи лозимлиги тушунтирилди. Бунинг учун яхши тарбия ва чуқур билимга эга бўлиш жуда муҳимлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Замонавий педагогик технологиялардан, видеоматериаллардан, слайдлардан фойдаланилиб, қизиқарли қилиб ўтилган дарс машғулотлари барчага манзур бўлди.
Услуб бирлашма аъзолари томонидан технология фани ўқитувчиси Ш.Қурбонбоева ташкил этган дарс таҳлил қилинди ва шу каби машғулотларни мактаб миқёсида оммалаштирилишга тавсия берилди.
А.Сапарбоев, 55-сонли мактабнинг амалий фанлар услуб бирлашмаси раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶