13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:15
Фан ва таълим 👁 286

АМУДАРЁ ТУМАН МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ БЎЛИМИДА “КОРРУПЦИЯ – ЖАМИЯТ КУШАНДАСИ” МАВЗУСИДА ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

АМУДАРЁ ТУМАН МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ БЎЛИМИДА “КОРРУПЦИЯ – ЖАМИЯТ КУШАНДАСИ” МАВЗУСИДА ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

Ҳозирги кунда дунё миқёсида инсоният учун ҳал этилиши лозим бўлган энг асосий масалалардан бири коррупция муаммосидир. Шу сабабли коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш мақсадида идора ва ташкилотларда ҳуқуқшунослар иштирокида коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш мавзусида давра суҳбатлари, очиқлик ва шаффофликка асосланган йиғилишлар ўтказилиб, бу борадаги муаммолар атрофлича муҳокама қилинмоқда.

Амударё тумани Мактабгача таълим бўлимида бўлиб ўтган тадбирда ҳам бу борада соҳада амалга оширилаётган ишлар, ечимини кутаётган муаммолар атрофлича муҳокама этилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг Коррупцияга қарши курашиш комплаэнс назоратни ошириш бўйича бош мутахассиси, Амударё тумани прокуратураси, туман Юридик хизмат кўрсатиш маркази, шунингдек, туман Мактабгача таълим бўлимининг масъул ходимлари ҳамда тумандаги мактабгача таъли ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Тадбирни Амударё туман Мактабгача таълим бўлими мудири Саида Содиқова очди ва мамлакатимизда тобора долзарб масалага айланиб бораётган коррупцияга қарши курашиш ва коррупциясиз жамият қуриш мақсадида Республикамизда олиб борилаётган ишларга тўхталди.

Тадбирда Мактабгача таълим вазирлиги томонидан коррупцияга қарши курашиш борасида Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик базаси ва амалга оширилаётган ишлар юзасидан масъуллар томонидан кенг тушунтиришлар берилди. Бу борада қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳияти юзасидан Амударё тумани Адлия бўлими бош маслаҳатчиси Жамшид Бекимбетов батафсил сўз юритди.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Амударё тумани прокуратураси масъуллари сўзга чиқиб, Коррупцияга қарши курашиш бўйича сўнгги икки йил ичида қабул қилинган Президент Фармон ва Қарорларининг мазмун-моҳияти ҳамда ижросини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берди.

Жумладан, Президент Фармонлари ва Қарорлари асосида амалга оширилган назорат тадбирлари жараёнида Қорақалпоғистон Республикасида 2020 йилда 90 та коррупцион жиноятлар содир этилган бўлса, 2021 йил давомида 229 та шу турдаги жиноятлар аниқланган. Бу кўрсаткич анча кўпайганининг асосий сабаби қурилиш соҳасидаги талон-тарожлик ва қатор ҳуқуқбузарлик жиноятларининг ўсиши билан боғлиқлиги таъкидланди.

Фақат жорий йилнинг ўзида содир қилинган коррупцион жиноятларнинг 69 таси қурилиш соҳасига тааллуқли бўлиб, 2020 йилда Республикадаги турли даражадаги лавозимли шахсларнинг 54 нафари, турли соҳа ходимларининг 17 нафари, фуқароларнинг 31 нафари ва 2021 йил давомида лавозимли шахсларнинг 202 нафари, турли соҳа хизматчиларининг 94 нафари, фуқароларнинг 54 нафари коррупция билан боғлиқ турли жиноятларни содир қилганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган.

Шунингдек, масъуллар коррупция билан боғлиқ жиноятларнинг 21 таси Ҳалқ таълими вазирлиги соҳасида, 22 таси Мактабгача таълим соҳасида, 5 таси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги соҳасида, 54 таси ишсиз фуқаролар томонидан содир этилганини қайд этишди.

Тадбирда Мактабгача таълим соҳасида аниқланган коррупцион ҳолатга ҳам тўхталиб ўтилди, бу соҳада жиноий жавобгарликка тортилган 15 нафар шахслардан 3 нафари мактабгача таълим соҳасига ишга киритиш учун пора талаб қилиш, 12 нафари бюджет харажатларини талон-тарож қилиш билан боғлиқ жиноятларини содир этишган.

Тадбир иштирокчилари томонидан Республикада амалга оширилган ишлар билан бир қаторда, коррупцияга қарши курашиш, ўз ечимини кутиб турган масалалар ва тўлиқ фойдаланилмаган имкониятлар бор эканлиги ва келажакда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида коррупциянинг ҳар қандай кўринишига қатъий барҳам бериш бўйича фикрлар билдирилди.

Бу каби тадбирларни ўтказишдан мақсад соҳа вакилларининг ҳуқуқий саводхонлигини ўстириш, ва шу орқали коррупция каби жамият кушандасига қарши оммавий курашишни янада кучайтиришдан иборатдир.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026