12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:39
Сиёсат 👁 391

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 48-сессияси тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 48-сессияси тўғрисида ахборот

Мавзуга оид фоторепортаж

2022 йил 13 апрель куни Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 48-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, ҳуқуқ-тартибот органлари, бўлимлар, жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия ишини туман ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Султонбой Йўлдашев очди ва олиб борди.

Сессия котиблигига 30-“Назархан” сайлов округидан депутат Гулжаҳон Ибрагимова сайланди.

Сессияда дастлаб Амударё туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ҳудудларида 2022 йилда амалга ошириладиган ишлар бўйича “Йўл хариталари”нинг 1-чоракдаги ижроси тўғрисида секторлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Султонбой Йўлдашев кун тартибидаги масала юзасидан ахборот бериб, 49 минг 907 фуқаро истиқомат қилувчи 1-сектор ҳудудида жорий йилда 270,5 млрд. сўмлик 25 та инвестиция лойиҳалар амалга оширилиши ва 2 160 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилганини таъкидлади. Бугунги кун ҳолатига 2,6 млрд. сўмлик 3 та инвестиция лойиҳалар амалга оширилди. Бунинг натижасида 25 та янги иш ўринлари яратилди. Бу борадаги ишлар изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Туман прокурори, 2-сектор раҳбари Азиз Рўзметовнинг ҳисоботида келтирилишича, жорий йилнинг биринчи чорагида сектор ҳудудидаги аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш бўйича қатор ишлар амалга оширилган. Жумладан, сектор ҳудудида вақтинча ишсиз бўлган аёллар ва ёшларнинг 134 нафари доимий ишга жойлаштирилган. Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган 7 нафар ишсиз фуқарога давлат рўйхатидан ўтиш учун субсидиялар ажратилиб, ишлаш истагини билдирган вақтинча ишсиз 59 нафар фуқаролар жамоат ишларига жалб қилинган. 13 нафар ишсиз фуқаролар эса меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбга ўқитиш, хориждан қайтган 92 нафар меҳнат мигрантларининг бандилиги таъминлаш чоралари кўрилган.

Ушбу масала юзасидан 3-сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Улуғбек Худойбергановнинг хисоботида таъкидланганидек, сектор ҳудудида ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан ҳамкорликда иш олиб борилиб, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларга ҳар тамонлама ёрдамлар кўрсатилган. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож 30 нафар фуқаро реаблитация техник воситалари ва ногиронлик аравачалари билан таъминланган.

4-сектор раҳбари, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Айдос Сейитовнинг кун тартибидаги масала бзасидан ҳисоботида жорий йилнинг дастлабки уч ойи давомида сектор ҳудудидаги Намуна ва Чордара маҳаллаларига янги трансформаторлар ўрнатилгани, Беруний ва Бўстон маҳаллалари ҳудудларида янги мактабгача таълим ташкилотлари барпо этилгани ва аҳоли учун бошқа кўплаб қулайликлар яратилгани қайд этилди.

Сессия ишида секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш ҳолати юзасидан туман Халқ қабулхонаси бўлими мудири Эркин Ражаповнинг ахбороти тингланди.

Ахборотда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари фаолияти ҳамда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, аҳолининг ҳал қилинган ва эътибордан четда қолдирилган мурожаатлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Шундан сўнг, туман Адлия бўлимининг 2022 йил 1-чораги якуни бўйича иш фаолияти юзасидан бўлим бошлиғи Мўъминжон Матюсуповнинг ахбороти тингланди. Қайд этилганидек бўлимга 2022 йилнинг 1-чораги давомида жами 62 та ариза ва шикоят келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 21 таси ариза, 41 таси шикоят шаклида бўлган. Қонунбузилиш ҳолатларини ўрганиш натижасида идора ва ташкилотларга жами 20 та тақдимномалар киритилиб, 10 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилган.

Сессияда 2022 йилнинг дастлабки уч ойи давомида туманда содир этилган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари – жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи Мухтор Рахматуллаевнинг ҳисоботи тингланди.

Унга кўра, криминоген вазият бўйича “Қизил”, “Сариқ” ва “Яшил” тоифадаги маҳаллаларда профилактик ишлар амалга оширилиб, ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ўтган йилгига қараганда сезиларли даражада камайишига эришилган. Ҳисоботда бу борада келгусида амалга ошириладиган ишлар хусусида ҳам батафсил маълумотлар берилди.

Сессия кун тартибида аёл-қизларниг ишбилармонлик ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Рашид Салаевнинг ҳисоботи тингланди.

Кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан Амударё тумани Халқ таълими бўлими мудири Акмал Исмаиловнинг ҳисоботи тингланди. Ахборотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 5 апрелдаги “Халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги ҳамда “Миллий дастур” лойиҳаси тақдимотига бағишланган видеоселектор йиғилишида беглилаб берилган вазифа ва топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича келгусида амалга ошириладиган ишлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Тумандаги барча мактаблар ҳамда Халқ таълими бўлимининг бу борадаги режаларини ўз ичига олган “Йўл харитаси” депутатлар томонидан тасдиқланди.

Сессия кун тартибидаги Амударё тумани Халқ таълими бўлимига қарашли мактабларда бўшаб қолган директорлик лавозимларига ўтказилган танлов якунлари бўйича номзодларга келишим тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

4-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига
Шерзод Бобожонов, 15-сонли мактаб директори лавозимига Жасорат Aртиқов, 61-сонли мактаб директори лавозимига Ҳакимжан Давлетяров, 77-сонли мактаб директории лавозимига Шавкат Тўраевлар номзод сифатида кўрсатилган.

 Номзодларнинг келгуси 3 йилга мўлжалланган дастурлари тингланиб, очиқ овоз бериш жараёни орқали Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг номзодларга келишим бериш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Шунингдек, сессия ишида Кенгаш ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам муҳока қилиниб, улар юзасидан ҳам тегишли қарорлар қабул қилинди. Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026