ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ 29 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул этилганининг 29 йиллиги муносабати билан туман Юридик хизмат кўрсатиш маркази ҳуқуқшунослари томонидан юридик хизмат кўрсатилаётган ташкилотларда манзилли тарғибот тадбирлари ўтказилди.
2022 йил 4 апрель күнидан бошланган тадбирларда Асосий қонунимиз бўлган Конституциямизнинг мазмун-моҳияти ҳамда жамиятдаги ўрни ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, кейинги йилларда мамлакатимиз ҳам жамиятимизнинг ривожланиши, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар натижасида Конституциямизга киритилган ўзгариш ва қўшимчалар тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.
Бундан ташқари, тарғибот тадбирлари давомида қонунчиликдаги янгиликларга ҳам тўхталиб ўтилди ва ходимларни қизиқтирган саволларга амалдаги қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда жавоблар берилди.
Н.Жуманиёзова, туман Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶