13.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.10.2026, 09:01
Сиёсат 👁 280

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ 29 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ 29 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Бундан 29 йил олдин, аниқроғи 1993 йил 9 апрель куни XII чақириқ Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгашининг XII сессиясида асосий қонунимиз бўлган Конституциямиз қабул қилинди. 9 апрель – умумхалқ байрам деб эълон қилинди. Бу байрамни халқимиз давлатимиздаги адолатни, қонун устуворлигини ҳис қилган ҳолда эркин демократик фуқаролик жамият, ҳуқуқий давлат қуриш йўлидаги ишончли қадам ташлаган кун сифатида ҳар йили тантанали равишда нишонланиб келинмоқда.

Сана муносабати билан 82-сонли мактабда тумандаги “Мадад” ҳуқуқий маслаҳат бюроси ва Юридик хизмат кўрсатиш маркази ҳуқуқшунослари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққан “Мадад” ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси Даврон Пирманов, Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи Нилуфар Жуманиёзова ва бошқа ҳуқуқшунослар ҳар бир давлатнинг асосий қомуси ҳисобланувчи конституциянинг ҳуқуқий негизи, унинг туб моҳияти, жамиятда у орқали белгилаб берилган ҳар бир муносабат тўғрисида сўзлаб, теран фикрлар билдиришди.

Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси муқаддима, 6 бўлим, 26 боб, 121 моддадан иборат бўлиб, унинг барча моддаларида дунёда умумэътироф этилган тамойиллар, халқаро ҳуқуқ нормалари ва бошқа бир қатор халқаро ҳужжатлардаги умуминсоний тамойиллар мазмуни мужассамдир.

Конституциянинг муқаддима қисмида Қорақалпоғистон Республикаси конституциясини қабул қилиш мақсади кўрсатилган. Биринчи бўлимда асосий принциплар белгиланган, яъни давлат суверенитети, халқ ҳокимиятчилиги, Конституция ва қонуннинг устунлиги, Қорақалпоғистан Республикасининг халқаро ва ташқи иқтисодий алоқаларига бағишланган. Конституциянинг 11-моддасида Қорақалпоғистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими – ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланиши кўрсатиб ўтилган.

Иккинчи бўлимда инсон ва фуқаронинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари белгиланган. Ушбу бўлим умумий қоидалар, фуқаролик, шахсий ҳуқуқлар ва эркинликлар, сиёсий ҳуқуқлар, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларни, шунингдек, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари ва фуқароларнинг бурчларини ўз ичига олади.

Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан ўтказилган тадбирда Конституцияга киритилган охирги ўзгартириш ва қўшимчалар хусусида ҳам кенг турда маълумотлар берилди.

Таъкидланганидек, Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгашининг 1994 йил 26 февралдаги ўн бешинчи сессиясида, биринчи чақириқ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 1995 йил 31 октябрдаги тўртинчи ва 1997 йил  15 декабрдаги  ўн  учинчи  сессияларида, иккинчи чақириқ Қорақалпоғистон  Республикаси  Жўқорғи  Кенгесининг 2003 йил 12 ноябрдаги ўн иккинчи сессиясида Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 2014 йил 27 июндаги ўн бешинчи сессиясида, 2019 йил 29 июндаги йигирма олтинчи сессиясида, 2019 йил 16 декабрдаги йигирма тўққизинчи сессиясида ва 2021 йил 12 февралдаги ўн  бешинчи  сессиясида ҳам Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясида белгиланган меъёр ва принциплар демократик ҳуқуқий давлат қуриш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда энг муҳим ҳужжат бўлиб ҳисобланади. Шубҳасиз, Қомусимиз юртимиз тараққиётининг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилади.

М.Матюсупов, туман Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026