13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:13
Фан ва таълим 👁 573

ЯНГИ ЎҚУВ МАРКАЗИ ИШ БОШЛАДИ

ЯНГИ ЎҚУВ МАРКАЗИ ИШ БОШЛАДИ

Мамлакатимизда кейинги йилларда таълим тизимига эътибор тобора кучайтирилмоқда. Маънан етук, илғор давлатлар вакиллари билан бемалол рақобатлаша оладиган ёшларни камолга етказишга ғамхўрликлар кучайтирилмоқда. Давлат таълим муассасалари қатори бу улуғвор вазифалар ижросига йўналтирилган нодавлат таълим ташкилотлари сони ҳам кун сайин кўпайиб бормоқда.

“Нодавлат таълим ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва таълим жараёнида ёшлар учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарорига кўра нодавлат таълим муассасалари давлат томонидан қўллаб-қувватланаётгани, улар учун зарур шарт-шароитлар яратишга эътибор берилаётгани ўзининг ижобий самараларини бераётир. Натижада чет тилларни, бошқада фанларни чуқур ўргатишга, абитуриентларни олий таълим муассасаларига ўқишга киришлари учун тайёрлайдиган нодавлат таълим ташкилотлари кун сайин кўпаймоқда.

Яқинда Амударё туманининг Манғит шаҳри Бойовул маҳалласида яна бир ана шундай нодавлат таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади. Юқори даражадаги ўқув стандартларига мўлжалланган ўқув маркази тадбиркор Ҳушнуддин Файзуллаев томонидан ташкил этилди.

Марказнинг инглиз тилидан максимал тайёргарлик курсларида ҳар бир гуруҳ сиғими 5 нафардан 10 нафаргача қилиб белгиланган бўлиб, ҳар бир ўқувчига икки нафардан ўқитувчи таълим беради. Битта дарс давомийлиги 2 соатни ташкил қилади ва ўқувчиларнинг инглиз тилида ёзиш, ўқий олиш, гапириш ва эшитиш кўникмалари шакллантирилади.

Ўқув марказида замонавий дарсликлар, электрон доска мавжуд. Ўқув марказида инглиз тилини ўрганиш истагидаги ҳар бир ўқувчига учтадан шу мақсадга қаратилган китоб бепул тақдим этилади ва ўқув машғулотларидан кейин ҳамда якшанба кунлари ўқувчилар билан суҳбатлар ўтказиш, инглизча фильмлар намойиш қилиш, ҳар хил кўнгилочар бахс-мунозарали тадбирлар ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Ўқув марказига инглиз тилини мукаммал ўрганиш истагида ташриф буюрувчилардан малакали ўқитувчилар томонидан инглиз тилини билиш даражасини аниқлаш мақсадида тест олинади. Дарснинг биринчи куни албатта, бепул.

Шуниси эътиборлики, инглиз тилини билиш ёшлар учунгина эмас, барча аҳоли учун ҳам жуда муҳим. Шу боисдан ҳам фарзандини инглиз тилини чуқур ўргатадиган ўқув марказларига олиб борувчи ота-оналар сони кундан кунга кўпаймоқда. Боиси инглиз тили – халқаро тил эканлиги, инглиз тилини билган киши дунёнинг барча ҳудудларида яшовчи фуқаролар билан озми-кўпми мулоқотга кириша олади. Давлатлар ўртасида халқаро алоқаларнинг кенгайиши, ўзаро ҳамкорликда илмий техник кашфиётларнинг амалга оширилиши инглиз тилини юртдошларимиз учун ҳам доимий эҳтиёжга айлантирмоқда.

Манғит шаҳрида янгидан ташкил этилган “ICEBERG” ўқув маркази инглиз тилини ўқитишга ихтисослашган ўқув маркази ҳам ёшларга ушбу тилни ўрганишга чорлайди.

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026