СТРЕССГА ҚАРШИ КУН МУНОСАБАТИ БИЛАН САЛОМАТЛИК ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
Шу йил 28 март кун туман Тиббиёт бирлашмасининг АСТТКК ва ЖФО бўлими ҳамда Бирлашма шифокорлари билан биргаликда Кўна босу аҳоли пункти, Бобур номли, Хитой, Қиличбой овуллари, Беш овул маҳалласи аҳолиси ва 29-сонли умумтаълим ўрта мактаби юқори синф ўқувчилари, Афруза хусусий корхонаси ходимлари, ДХХ чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм ҳарбийлари орасида ҳар душанбадаги – “Стрессга қарши кураш куни” доирасидаги тарғибот тадбирлари ўтказилди. Тадбирлар давомида стрессларнинг организмга салбий таъсири, стресс келтириб чиқадиган касалликлар ва уларнинг профилактикаси мавзусида 107 маърузалар қилиниб тушунчалар берилди.
Шифокорлардан Ж.Пирманов, У.Машарипова, С.Ражапова, Г.Хайтбоева, З.Сапарова, М.Жуманиязова, М.Алламурадова, Т.Саидовалар иштирокчиларнинг стресснинг олдини олиш, антистресс дастурлари, соғлом турмуш тарзи, жисмоний фаоллик, пиёда юришнинг афзалликлари, соғлом овқатланиш тартиби кабилар бўйича саволларига батафсил жавоблар бердилар. Шунингдек, ўтказилган тарғибот тадбирлари давомида турли мавзулардаги 100 донадан зиёд буклетлар тарқатилди.
Ж.Явкашев, туман ТТБ АСТТКК ва ЖФО бўлими шифокори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶