13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:14
Сиёсат 👁 531

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 47-сессияси тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 47-сессияси тўғрисида ахборот

Мавзуга оид фоторепортаж

2022 йил 25 март куни Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 47-сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, ҳуқуқ-тартибот органлари, бўлимлар, жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Сессия ишини туман ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Султонбой Йўлдашев очди ва олиб борди.

Сессия котиблигига 28-Дарё бўйи сайлов округидан депутат Акбар Ражапов сайланди.

Сессияда дастлаб Жиноят ишлари бўйича Амударё туман судининг 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида одил судловни амалга ошириш бўйича фаолияти ҳақида суд раиси Жасур Ўразбаевнинг ҳисоботи тингланди. Ҳисоботда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида одил судловни амалга ошириш сифатини янада яхшилаш, фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг суд йўли билан ҳимоя қилиниши тўлақонли таъминлаш бўйича “Ҳаракатлар дастури” асосида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, аҳолига ҳар томонлама қулай имкониятлар яратиш мақсадида сайёр судларни ташкил қилиш амалиёти ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Сессия ишида Фуқаролик ишлари бўйича туман суди томонидан одил судловни амалга ошириш борасида 2022 йил 1 январдан 18 мартгача амалга оширилган ишлар ҳам муҳокама қилинди. Ушбу масала юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича туман суди раиси Қайрулла Атамуратовнинг ахбороти тингланди. Таъкидланганидек, ҳисобот даврида суд томонидан 683 та иш кўриб тамомланган. Тамомланган ишларнинг 515 таси бўйича ҳал қилув қарорлари чиқарилган бўлиб, шундан 488 та иш бўйича даъво аризалар қаноатлантирилган ва 27 та иш бўйича даъво аризалар рад этилган. 168 та иш бўйича ажримлар чиқарилган бўлиб, 3 та иш юритишдан тугатилган. 165 та ариза эса кўрмасдан қолдирилган.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги масала – 2021 йил давомида Амударё тумани Болаларни ҳимоя қилиш масалалари шўъбаси томонидан амалга оширилган ишлар хусусида шўъба мудири Жаҳонгир Холмуродов ҳисобот берди. Ҳисоботда туман бўйича жами аҳолининг 74 минг 200 нафарини вояга етмаганлар ташкил қилиши, туман Болаларни ҳимоя қилиш масалалари комиссияси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тақдим қилинган, вояга етмаганлар томонидан содир қилинган маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ҳужжатларни комиссияда кўриб чиқиб, вояга етмаган ҳуқуқбузарларнинг ота-оналарига нисбатан тегишли тартибда жарималар солинаётгани қайд этилди.

Cессия кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Исламбек Маткаримовнинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда қайд қилинганидек, аҳолининг даромад топишга қаратилган тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш, аҳолига аграр тармоқда ўз бизнесини ташкил этишга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида туманда фермер хўжаликларининг фойдаланишидаги паст ҳосилли пахта ва ғалла экинларидан қисқартирилган   ер майдонлари  ҳисобидан фуқароларга   10 сотихдан 1 гектаргача бўлган ўлчамда жами 2242 гектар экин майдонларини 2022-2025 йилларда босқичма-босқич аҳолига бериш режалаштирилган. Шундан жорий йилда жами 897 гектар  ер  майдонлари ишсиз аҳолига ажратиб берилади. Ҳисоботда бу борада амалга оширилаётган ишларнинг ҳозирги ҳолати ва келгусидаги режалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Шундан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг 2021 йил 22 декабрдаги 555-сонли қарорнинг ижроси бўйича туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Айдос Сеитовнинг ҳисоботи тингланди. Депутатлар туманда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ягона миқдорларда белгиланган базавий солиқ ставкаларига камайтирувчи коэффициентларни қўллаш масаласини бир овоздан маъқулладилар.

 Бундан ташқари сессияда жорий йилнинг май ойида ўтказиладиган фуқаролар йиғинлари раислари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, хусусан, сайловни ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссиясини тузиш масаласи ҳамда Кенгаш ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди. Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Туман хокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026