САЛОМАТЛИК ТАДБИРЛАРИДА ТАМАКИНИНГ ЗАРАРЛАРИ ҲАҚИДА ТУШУНЧАЛАР БЕРИЛДИ
Чоршанба – тамакисиз кун муносабати билан туман Тиббиёт бирлашмаси АСТТКК ва ЖФО бӯлинмаси бирлашма шифокорлари билан биргаликда аҳоли ўртасида тадбирлар ўтказилди.
Шу йил 9 март куни бўлиб ўтган аҳоли билан учрашувларда Беруний номли маҳалладаги 31-сонли, Қангли овулидаги 6-сонли, мактабларда саломатлик дарслари, “Биз тамакисиз ҳудуд учун овоз берамиз” мавзусидаги тарғибот тадбирлари ўтказилди. Уларда шифокорлардан Н.Атабоев, Т.Саидова, Ш.Болтабоев, М.Эрназаров, С.Сафаровалар қатнашишди.
Тадбирларда тамаки тутунининг инсон организмига салбий таъсири ва улар оқибатида келиб чиқадиган касалликлар профилактикаси, кашандаликнинг умр заволи эканлиги, ОИТСдан сақланиш, жисмоний фаолликнинг саломатликка ижобий таъсири, сил ва унинг профилактикаси кабилар ҳақида кенг тарзда тушунчалар берилди. Шунингдек, тадбирларда қатнашган 100 нафар, шундан 32 нафар уюшмаган аҳолига мавзуларга оид буклетлар тарқатилди.
Тамакининг зарарлари, соғлом турмуш тарзига амал қилишнинг саломатликка таъсири ҳақида кенг тушунчага эга бўлган аҳоли шифокорлардан миннатдор бўлдилар.
Ж.Явкашев, туман ТТБ АСТТҚҚ ва ЖФО бўлими шифокори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶