Халқаро хотин-қизлар байрами олдидан бир гуруҳ ҳамширалар тақдирланди
2022 йил 4 март куни туман Тиббиёт бирлашмаси мажлислар залида тиббиёт бирлашмаси маъмурияти ва касаба уюшмаси ҳамкорлигида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда аҳолига малакали ҳизмат кўрсатиб, ўз вазифаларини фидойилик билан бажариб келаётган бир гуруҳ ҳамшираларнинг меҳнатлари эътироф этилди.
Йиғилишни туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Фаҳриддин Абдуллаев очди ва яқинлашиб келаётган 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами билан барчани самимий муборакбод этди. Бирлашма бошлиғи кечани кеча, кундузни кундуз демай аҳоли саломатлигини сақлашга ва мустаҳкамлашга ҳисса қушаётган барча шифокор ва ҳамшира аёл-қизларга миннаддорлик билдирди. Шунингдек, инсон қадри энг аввало саломатликдан бошланиши, “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да буни қалбларига жо қилган шифокор ва ҳамшира аёл-қизлар фидойилик билан меҳнат қилаётганликларини таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг, маъмурият ва касаба уюшмаси томонидан туман Тиббиёт бирлашмасида фаолият юритиб келаётган бир гуруҳ аёл-қизларга байрам совғалари топширилди.
Йиғилиш якунида меҳнат фахрийлари Озод Қурбанбаев ва Жумабой Явкашев, бош тиббий ҳамшира Луиза Янгибаевалар сўзга чиқиб, аёл-қизларимизни байрам билан яна бир бор муборакбод этди ва бундан кейинги ишларига мувафаққиятлар тиладилар.
Ж. Явкашев

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶